Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Кўнгиллардан кўнгилларга кўчаётган ободлик

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги Ўзбекистон қишлоғи кундан-кун чирой очиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Мазкур қишлоқда дастур доирасида олиб борилаётган ишлар суст экани ҳақида ЎзА веб-сайтида 2018 йил 29 июнда “Эзгу мақсад рўёбига боқимандалик кайфияти халал бермоқда” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Бу танқиддан тўғри хулоса чиқарилиб, ўтган қисқа вақт ичида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 

Қишлоқдаги ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар бузиб ташланиб, 148 оила истиқомат қилаётган 12 кўп қаватли уйнинг том қисми янгиланди, йўлаклардаги эшик-ромлар янгисига алмаштирилди. Ташқи қисми, йўлаклар таъмирлангандан сўнг уйлар ўзгача чирой очди. 

Айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари авжида. Бу ишда аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Қишлоқда бекор юрган кишини учратмайсиз. 

Қишлоқдаги ишсиз фуқаролар туман бандликка кўмаклаш маркази томонидан ҳақ тўланадиган жамоат иши сифатида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Ишсизлардан ташкил топган 7 та бригадада 80 киши меҳнат қилаётир. Махсус техника ва мутахассисларни ҳисобга олмаганда, дастур доирасидаги барча ишларни қишлоқ аҳлининг ўзи амалга ошираётир. 

Энг муҳими, “Обод қишлоқ” дастури нафақат қишлоқ қиёфасини, балки одамларнинг дунёқарашини, ҳаётга муносабатини ҳам ўзгартириб юборди. Шу чоққача боқимандалик, бефарқлик кайфиятида юрган кишилар ҳам ҳаракатга тушган. Ҳеч бўлмаса, ҳовлисидаги камчиликларни ўзи тузатаётир. Ҳамма ўз ҳаётини янада фаровон қилишга интилмоқда. 

Иш кўлами эса каттагина, ҳаммага юмуш топилади. Ҳозиргача ҳудуддан 40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди, мавжуд 24 кўчанинг барчасига ичимлик суви тармоғи тортилди. 28,8 километрлик ички йўлларга шағал ва асфальт ётқизилаётир. 

Дастур доирасида яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган қишлоқ тадбиркорлари мини-маркет, 8 дўкондан иборат савдо мажмуаси, ҳаммом, тўйхона қурмоқда. Бундан ташқари, таркибида спорт зали, сартарошхона, гўзаллик салони, фитобар бўлган маиший хизмат кўрсатиш маркази барпо этилаётир. 

Бўш турган бинолар тадбиркорлар томонидан таъмирланиб, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш корхоналарига айлантирилаётгани, яъни иш ўрни яратилаётгани одамларнинг турмушга муносабати ўзгаргани тасдиғидир. 

– Қишлоқ марказидаги бўш турган бинони реконструкция қилиб, савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этмоқдамиз, – дейди “Асадбек Жасмин” хусусий корхонаси раҳбари Зокир Жўраев. – Мажмуада нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва пойабзал дўконлари фаолияти йўлга қўйилади. Ёнида 180 ўринли тўй ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган чойхона бўлади. Бу ишларга 300 миллион сўм ўз маблағимиз ва 200 миллион сўм банк кредити сарфланди. 

Қишлоқнинг яна бир тадбиркори Лайло Убайдуллаева туман ҳокимлиги томонидан берилган 10 тикув машинаси билан янги цехни ишга туширди. Айни пайтда ушбу цехда 20 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

“Обод қишлоқ” дастури асосида ҳудудда яшовчи йигирма тадбиркор имтиёзли шартларда кредит олиб, ўз бизнесини кенгайтирди. 

Мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилишга 2 миллиард 600 миллион сўм йўналтирилади. Реконструкция давомида 6 иншоотдан иборат бинолар ойнаванд йўлаклар билан боғланади. Инглиз ва рус тиллари, жисмоний тарбия ва мусиқа, ўқиш ва ёзишни ўргатиш учун замонавий шароит яратилиши кўзда тутилган. Яқинда муассасага 40 миллион сўмлик стол-стул ва китоблар келтирилди. 

Дастур доирасида собиқ қишлоқ врачлик пункти ўрнида оилавий поликлиника барпо этилмоқда. Бино таъмири учун 800 миллион сўмлик иш бажарилиши кўзда тутилган. 

Мухтасар айтганда, Мирзачўлни ўзлаштиришнинг дастлабки даврида барпо этилиб, кейинги йилларда эътибордан четда қолган Ўзбекистон қишлоғи бугун “Обод қишлоқ” дастури туфайли тобора замонавий қиёфа касб этмоқда, одамлар турмуш фаровонлиги юксалмоқда. Энг муҳими, кўнгиллардан кўнгилларга кўчаётган бу ободликдан қишлоқ аҳли беҳад мамнун. 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

12.09.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы