Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Президент танқид қилган Бунёдкор маҳалласида иш бошланди

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида шаҳар чеккасидаги Бунёдкор маҳалласини бориб кўриб, бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид эканлиги, аҳолининг фаровон турмуши учун зарур бўлган инфратузилма талаб даражасида эмаслигини кескин танқид қилганди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берган эди.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳам Президентимизнинг ҳақли эътирозларидан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ва тегишли кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида 12 минг киши истиқомат қиладиган чекка ҳудудда тармоқ тортиш ишларини изчиллик билан олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур доирасида “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига аҳоли истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун 95 дона янги темир-бетон таянч, қўшимча 250 кВАли трансформатор пункти ва 3.4 километр масофа бўйлаб янги тармоқ қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

– Тўғриси, қачон бизнинг маҳаллада ҳам ўзгариш бўларкин, қачон ҳокимларнинг, раҳбарларнинг қадами етаркин, деган ўй бизни анча йиллардан бери қийнаб келарди, – дейди Бунёдкор маҳалласи “Усталар” кўчаси, 62-хонадонда яшовчи Гулнора Жумахунова. – Орзу-истакларимиз 30 йил деганда, давлатимиз раҳбарининг ташрифидан кейин рўёбга чиқаётганидан хурсандмиз. Президентимиз ташрифининг эртасигаёқ маҳалламизда улкан ўзгаришлар бошланди. Айниқса, ўнқир-чўнқир йўлларимиз, ғира-шира ёнадиган чироқларимиз, бизни жиддий хавотирга солиб келадиган тоза ичимлик суви муаммоларига ечим топилаётгани беҳад қувонарлидир.

Мазкур ишлар натижасида истеъмолчиларнинг электр энергияси билан боғлиқ эътирозлари бартараф этилади.

Маҳаллада олиб борилаётган тармоқ тортиш ишлари “Саноат”, “Гаистон”, “Мустақиллик 10 йиллиги”, “Сардор”, “Чорвадор”, “Боғбон”, “Янги замон”, “Баҳор” кўчаларини қамраб олмоқдаки, бу ушбу ҳудудлар ёруғлигини таъминлайди. Хонадонларда электр таъминотини бир маромда кечишига хизмат қилади.

26.02.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришТелефон доверия5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижанская область

полезные ресурсы