Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Нукусда қуриладиган гидропоника иссиқхонасига “Темир дафтар”даги фуқаролар ишга жойлаштирилади

Нукус шаҳри “Жийдели Байсин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулида иссиқхона мажмуаси қурилади. Қурилиш якуни билан 200 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади ва улар “темир дафтар”дан чиқарилади.

Бу ҳақида шаҳар ҳокими Утемурат Панаев Халқ депутатлари Нукус шаҳри кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

Ҳокимнинг маълум қилишича, Президентимизнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида тасдиқланган инвестиция дастурига мувофиқ 2020-2022 йилларда Нукус шаҳрида умумий қиймати 882,6 миллиард сўмлик 1 минг 639 та янги иш ўрни яратувчи 181та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу инвестицион маблағлар ҳисобидан «BIO ECO AGRO IMPEKS» (“MYUNGSONG PLACON CO. Ltd”) МЧЖнинг умумий миқдори 50 миллиард 400 миллион сўм (5,0 млн доллар хорижий инвестиция асосида) бўлган 200 та янги иш ўрнини яратадиган «замонавий гидропоника усулида иссиқхона мажмуасини қуриш» ҳам лойиҳалаштирилган.

Шаҳар аҳолисининг 4,7 фоизи камбағал оилалар ҳисобланиб, пандемия шароитида 5 минг 767 оилалар “темир дафтар”га киритилган. Шаҳардаги хайр-саховат кўрсатувчи тадбиркорлар ва шахсий ташаббуслари билан ёрдам кўрсатган ташкилотлар томонидан олиб борилган ижобий ишлар натижасида жами 4 минг 540 оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган. Бугунги кунда “темир дафтар”да 1 минг 227, яъни, шаҳар аҳолисининг 1,6 фоизи давлат ёрдамига муҳтож камбағал оилалар ҳисобида туради.

13.12.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы