Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Зафарободда сайёр қабул бўлиб ўтди

Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани марказидаги маданият саройида юқоридаги ташкилотларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туманда яшовчи фуқаролардан халқ қабулхоналарига, вилоят, туман ҳокимликларига ва бошқа давлат ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар ва бевосита қабулга ташриф буюрган аҳолининг муаммолари ўрганилди.

— Бундан бир неча йиллар олдин кўчамиз қишда лой, ёзда чанг, тупроқ бўлгани учун аҳоли мурожаатига асосан шағал тўкилган эди, у иш ҳам кўчани бир қисмида амалга оширилди, қолгани бажарилмай қолиб кетган эди, — дейди туманнинг «Нурафшон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Оққўрғон кўчасида яшовчи Зулхумор Азимова. — Шу масала бўйича сайёр қабулга келдим. Мурожаатим вилоят ҳокими томонидан ижобий қабул қилинди ва бир километрлик кўчамизга шағал ётқизиш ишларига кўрсатма берилди. Биз бундан жуда миннатдормиз.

Сайёр қабулда аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш, ичимлик сувини етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш, йўлларнинг аҳволи, мактабгача таълим муассасалари, тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратиш, маиший хизмат шохобчалари учун қурилиш жойларини ажратиш каби масалалар бўйича 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга белгиланган муддатлар асосида топшириқлар берилди ва келгуси сайёр қабулда мазкур масалаларга яна бир бор қайтилиши белгилаб қўйилди.

Учрашув доирасида Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тумандаги 24 нафар ёшлар сардорларига 100 номдаги китоблар жамланмаси совға қилинди.

01.12.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы