Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан вилоятдаги экспортёр корхоналар фаолиятини ўрганиш, уларни божхона қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлардан хабардор этиш мақсадидаги сайёр ўрганишлар давом этмоқда.
Жумладан, “Buxoro GYPSUM” МЧЖда ташкил этилган навбатдаги учрашувда божхона масъуллари иштирокида экспорт жараёнларини соддалаштириш, тарифларни оптималлаштириш ҳамда мавжуд имтиёзлар орқали ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Корхона томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида қиймати 0,2 миллион АҚШ долларига тенг, умумий оғирлиги 340 тонна бўлган “қоғоз, картон ва улардан ясалган буюмлар” импорт қилинган. Шу давр мобайнида эса 0,45 миллион АҚШ долларлик, умумий ҳажми 5 167 тонна қурилиш материаллари экспорт божхона режимида расмийлаштирилиб, асосан Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистонга етказиб берилган.
Вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга божхона йўналишида зарур амалий кўмак кўрсатиш мақсадида навбатдаги сайёр учрашув эса Қоровулбозор туманида ташкил этилди.
Учрашув доирасида Эрон Ислом Республикаси сармояси асосида барпо этилаётган “PETROCHEM BUKHARA” қўшма корхонаси фаолияти атрофлича ўрганилди. Ушбу корхона нефть ва нефть маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, 2025 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида 600 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Икки томон – божхона соҳаси вакиллари ҳамда инвесторлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида хорижий инвестициялар учун яратилаётган божхона имтиёзлари, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими афзалликлари, шунингдек, божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидалари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Бу каби сайёр ўрганишлар божхона хизмати билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамламоқда.
Murojaat tasnifi | Yuborish usuli | Kelib tushgan sana | Ko'rib chiqilgan sana | Hudud |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 May 2024 | 23 May 2024 | Xorazm viloyati |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 May 2024 | 18 Sentabr 2024 | Navoiy viloyati |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Aprel 2024 | 19 Aprel 2024 | Andijon viloyati |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Noyabr 2023 | 27 Fevral 2024 | Toshkent viloyati |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Fevral 2024 | 20 Fevral 2024 | Jizzax viloyati |