
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Хўжайли туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда секторлар, вазирликлар, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, ёшларнинг қийнаётган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга ечим топиш борасида тегишли вазифалар берилди. “Темир дафтар“, “Ёшлар дафтар“ ларига рўйхатга олинган фуқароларга субсидия асосида иссиқхоналар ажратиб берилиши қатор ёшлар мунтазам иш билан бандлиги таъминланди.
Қабулда мурожаатларнинг аксарияти бандлик, кредит ажратиш, йўл қурилиши ва коммунал соҳалар бўйича бўлди.
Жумладан, шу куни жисмоний ва юридик шахслардан жами 41 та мурожаат келиб тушди. Шундан 15 таси жойида ижобий ечимини топди, 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунча берилди. Шунингдек, 21 мурожаат бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, унинг ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан белгиланган режа асосида сайёр қабуллар давом этмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |