Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулларда кўрилаётган муаммолар ўз ечимини топяптими?

Конституциямизнинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши белгилаб қўйилган.

Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.  

Айнан мана шу тамойил асосида кенг жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш, халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш, қайси соҳада камчиликлар кузатилаётганини билиш мақсадида пойтахтимизнинг Яккасарой туманида сайёр қабул ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари аҳоли муаммоларини ўз йўналишлари бўйича ўрганиб чиқдилар.

Қабул давомида 100 га яқин фуқародан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятига доир ҳамда шахсий муаммолари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.  Ушбу мурожаатларни ўрганиб, бартараф этиш юзасидан туманнинг тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

– II гуруҳ ногирониман, уч нафар фарзандим бор. Иккала ўғлимни уй-жойли қилганман. Яқинда қизим турмуши ўхшамай бир нафар фарзанди билан қайтиб келди. Қизим ишлаяпти ва турмуш ўртоғи томонидан алимент тўлаб бериляпти. Уйга муҳтожмиз. Арзон уй-жой билан таъминлаш юзасидан мурожаат қилдим, – деди фуқаро Муҳаббат Раҳмонбердиева. – Агарда уй ажратилса, тезроқ бу муаммо бартараф этиларди деган умиддаман.

– Менинг ногирон қизим бор, уни 2012 йилда Жиззах вилоятида жойлашган “Мурувват уйи”га жойлаштирганман. Яқинда борганимда у ерда шароитлар оғир, хоналар совуқ ва зах эканлигининг гувоҳи бўлдим. Ёшим 60 га бораётганлиги сабабли қизимнинг аҳволидан хабар олишга қийналяпман. – деди тумандаги Юсуф Хос Хожиб кўчасида яшовчи фуқаро А. Сауранбекова. – Афсус, пойтахтимизда ҳозирги кунда аёллар “Мурувват уйи” йўқ экан.  

Бу мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан боғланилиб, яқинда пойтахтимизда ҳам 300 ўринли ногирон аёллар учун янги бино қурилиши масаласи кўрилаётганлигига аниқлик киритилди.

– Мен 2013 йилда пенсияга чиққанман. Яккасарой тумани БТПЖ томонидан хатоликка йўл қўйилган. Натижада ортиқча тўлов  ҳисобланган ва айнан шу тўловни ундириш учун туман пенсия жамғармаси 2019 йилда қарор чиқарган. Бугунги мурожаатим шундан иборатки, ортиқча тўлов менинг пенсиямдан огоҳлантиришсиз ушлаб қолинганлиги,  чиқарилган қарор ҳақиқий эмаслиги ҳақида туман БТПЖ га бир неча марта мурожаат қилдим. Аммо ҳеч қандай чора кўрилмади, – деди фуқаро Маъмура Ганиева. – Ҳозирги пандемия шароитида оиламда қийинчиликлар юзага келмоқда.  

Муаммо учун жавобгар бўлган ташкилотлар бу масалага ойдинлик киритиши ва ҳал этилиши юзасидан фуқарога ўз фикрларини билдирдилар.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар