Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Олмазорликларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Турин политехника университетида Тошкент шаҳар Олмазор тумани фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмазор туманидаги Халқ қабулхонаси, туман сектор раҳбарлари, турли давлат ташкилот ва корхоналарнинг масъуллари юздан ортиқ фуқаро билан очиқ мулоқот ўтказди.

Олмазор туманида 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан 115 мингдан ортиғини ёшлар, 192 мингдан ортиғини эса хотин-қизлар ташкил этади. Ҳудудда 10 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли истиқомат қилади.

Сайёр қабулда фуқаролар уй-жой, бандлик, коммунал соҳага оид мурожаатлар, шунингдек, транспорт қатновида юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилди.

Ана шундай фуқаролардан бири Шаҳноза Собирова мутасаддилардан иш сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати жойида қаноатлантирилиб, тумандаги 15 оилавий поликлиникага ҳамшираликка ишга қабул қилинди.

- Мутахассислигим ҳамшира. Етти йилдан буён уйда ишсизман. Иш сўраб бормаган ташкилотим қолмади, - дейди Шаҳноза. – Туманимизда сайёр қабул бўлаётганини маҳалламиздан эшитиб келгандим. Туманимиздаги 15 оилавий поликлиникага ҳамширалик лавозимига ҳужжатларимни топшириб, иш бошлашим мумкинлигини айтишди. Бу каби сайёр қабуллар кўп бўлса, биз каби фуқароларнинг муаммоларига ечим топиларди.

Шу туманда яшовчи Шароф Муслимов эса 3,5 сотихли ҳовлида 3 та оила, яъни 20 нафар оила аъзолари билан бирга яшашини, битта ҳовлига тиқилиб қолгани учун бир ўғли ижарага уй олиб, ижарада яшаётганини, шу вақтга қадар фарзандларига уй-жой ажратиш масаласида бир неча бор мурожаат қилганини, аммо мурожаатлари қаноатлантирилмаганини айтди. Ушбу мурожаат Олмазор тумани Халқ қабулхонаси масъуллари томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабулда юзга яқин фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил этилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.

Мурожаатларнинг 40 фоизи жойида ижобий ҳал этилди, Маълум муддат талаб қиладиган қолган қисми бўйича эса тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар