2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент маслаҳатчиси Наманганда ёш олимлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Наманган давлат университетида бўлиб, ёш олимлар билан учрашди.

Бугун Ўзбекистон тараққиёти бевосита таълим ва тарбияга боғлиқ. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида бу икки ажралмас муҳим бўғинга мустаҳкам пойдевор яратиш, истеъдод соҳибларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод вакилларини жаҳон миқёсида кучли мутахассис этиб шакллантиришдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Мулоқотда Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, унда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ҳар бир профессор-ўқитувчиларнинг бу жараёнларда фаол иштироки ҳақида сўз борди.

Давлат раҳбарининг маслаҳатчиси ўз сўзида бугунги кунда олий таълим тизимида ечимини кутиб турган муаммолар ҳақида тўхталди. Қайд этилганидек, олий ўқув юртларини тубдан ислоҳ қилиш, ҳар бир битирувчи талаба меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлиши зарур. У чуқур билимли ва ҳаётда ўз ўрнини топишга йўналтирилган бўлсагина, олий таълим тизими ўз олдига қўйган вазифани уддалаган бўлади. Бунинг учун энг аввало, профессор-ўқитувчилар талабага билим бериш жараёнларида инновацион усулларни жорий этишлари керак.

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 30 октябрь куни мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида янгича дунёқарашни шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Олий таълим тизими эндиликда янгича дунёқараш билан фаолият олиб борилсагина, таълим сифати ўзгаради. Бюджет маблағлари билан бир қаторда университет моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун турли илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни шакллантириш, қўшимча маблағ топиш имкониятларини қидириш, бозорни чуқур ўрганиш, халқаро компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш, университет брендини яратиш, энг замонавий технологияларни таълимга жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, турли ишлаб чиқариш йўналишлари, ёш олимларнинг ихтироларини университетнинг ўзида ҳаётга татбиқ этиш ғояларини қўллаб-қувватлаш лозим.

- Ёш олимлар ўз ҳудудларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда илмий ишларини амалга оширсалар, шу ҳудуднинг келажагини яратишда ўз муносиб ҳиссаларини қўшган бўлишади. Дунёнинг ривожланган олий таълим муассасалари рейтинги битирувчиларни нуфузли компанияларда ишлаши ва қанча пул топиши билан ўлчанади. Улардаги рақобат ана шунда. Юртимиздаги олий таълим муассасалари ҳам ана шу рейтинг кўрсатгичларини ривожлантирсагина, Ўзбекистон ва дунё бозорида ўзига яраша ўрин эгаллайди, - деди Президент маслаҳатчиси.  - Таҳлил этадиган бўлсак, 126 олий таълим муассасасига жорий йилда 1 миллион 300 минг нафар ёшлар ҳужжат топширди. Ажратилган қабул квотаси эса 145 мингни ташкил этди. Агарда биз яна эскича қарашлар билан таълим-тарбия тизимига ёндашсак, умуман тўғри келмайди. Юртимиздаги хорижий компанияларда, ташкилот ва корхоналарда битирувчилар самарали фаолият юритишлари муҳим. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари мактабларга ҳам ёрдам қўлини чўзишлари лозим. Чунки олий таълим тизими қабул қилиб олаётган абитуриент ана шу мактабнинг битирувчисидир. Профессор-ўқитувчилар ана шу босқичда мактаб билан ҳамкорликни йўлга қўйсалар, тизимда узилишлар бўлмайди. Шундагина биз ўзимизни ўзгартирган бўламиз.

Учрашувда Президент маслаҳатчиси университет профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари ва талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар