Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
“Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашувида 61 мурожаат ижобий ҳал этилди

Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдуразоқов ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Янги, истиқболли лойиҳалар билан танишмоқда.

Бугун бўлиб ўтган авбатдаги “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви аввалида олдинги мулоқотларда белгиланган вазифалар ижроси атрофлича муҳокама этилди. Муаммоли масалалар ечими кўриб чиқилди.  

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, ҳозирга қадар вилоят раҳбарининг кичик бизнес вакиллари билан ўтказган мулоқотлари мобайнида жами 117 мурожаат келиб тушган. 

Жумладан, 61 мурожаат ижобий ҳал этилишига эришилди. Айни пайтда ишбилармонлар томонидан кўтарилган 56 масала юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Навбатдаги учрашувда 30 нафардан зиёд ишбилармон бизнес лойиҳалари, фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқлар бўйича ҳокимга мурожаат билан чиқди.

Бундан  ташқари имтиёзли банк кредити, ер ажратиш ва коммунал хизматлар таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам тингланди. Шавкат Абдураззоқов ҳар бир мурожаат доимий назоратда экани, ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар