2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулга сеҳргарлар келмаган, ҳамма муаммони шу ернинг ўзида ҳал этиш имконсиз

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари 10-13 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Бугун дастлабки қабул Самарқанд туманида мазкур туман ҳамда Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Пастдарғом туманлари аҳолиси учун ташкил этилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, бир қатор вазирлик ва давлат қўмиталари, республика ташкилотлари масъуллари ҳамда уларнинг вилоятдаги идоралари раҳбарлари, Самарқанд вилояти ҳокими ва сектор бошлиқлари иштирок этди.

– Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг дардлари, муаммоларини эшитиб, ҳал этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб шу каби оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари А.Усмонов. – Самарқанд вилоятига ҳам пойтахтимиздан республика вазирлик ва идораларининг 50 нафарга яқин мутасаддилари келган. Уч кун давомида жойларга чиққан ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини эшитиб, масалаларга ечим топамиз. Лекин шуни ҳам унутмайликки, бу ерга келганлар сеҳргар эмас, яъни ҳамма муаммо шу ернинг ўзида, бир вақтда ҳал бўлмаслиги мумкин. Вақт, ўрганиш талаб этадиган муаммолар бор, аммо уларга ҳам қонунчиликда белгиланган муддатда ва тартибда жавоб берилади. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

Шундан сўнг А.Усмонов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, пойтахтдан келган барча масъул раҳбарлар фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини эшитди.

– Нуробод туманининг Сарикўл маҳалласидан келдик, – дейди Собирхон Саматов. – Қишлоғимизга табиий газ бормайди. Суюлтирилган газ ва кўмирдан фойдаланамиз. Қишда уйимизни ўтин, кўмир билан иситамиз. Лекин бизнинг туманимиз, қишлоғимизга етиб боргунча кўмир нархи анча ошиб кетади. Шунинг учун туманимизда кўмир омбори ташкил этишни сўраб келдик.

“Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аслан Қаюмов бугуннинг ўзида ушбу қишлоққа кўмир олиб борилиб, аҳолига арзон, яъни белгиланган нархда сотилишини ҳамда кўмир омбори ташкил қилиш масаласи ҳам йил якунига қадар ҳал этилишини маълум қилди. Қайд этилишича, шу кунларда Самарқандга аҳоли, корхона ва ташкилотлар, муассасалар учун 75 вагон кўмир келтирилган.

– Бугун бизга ўндан ортиқ мурожаат бўлди ва уларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида мутасаддилар иштирокида ҳал этилди – дейди Қурилиш вазири ўринбосари Ш.Ҳошимов. – Тўртта масалани жойида бориб ўрганишга қарор қилдик ва шу ҳафта якунига қадар муммолар бўйича ҳам якуний хулоса берилади.

Қабул чоғида Самарқанд вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси шу пайтгача фуқаролиги бўлган 20 нафар юртдошимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини тантанали топширди.

– Самарқанд шаҳрида яшайман, фарзанду набираларим бор, лекин шу пайтгача Ўзбекистон фуқароси эмас эдим, – дейди С.Азиммуродов. – Мана бугун 26 йил деганда, 60 ёшлимда фуқаролик паспорти олиш насиб этди. Бунинг учун Президентимиздан миннатдорман. Мен икки марта – Афғонистон ва Тожикистонда урушни кўрган, жанг оловида қолган инсонман. Шунинг учун тинчлик қадр-қимматини яхши биламан. Бошқаларни ҳам юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик қадрига етиб, ҳалол меҳнат қилиб, ҳаётга шукрона айтиб яшашга даъват этаман.

Сайёр қабулда Пастдарғом тумани Чандиробод маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари О.Жуманиёзовга қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш масаласида мурожаат қилди. Масала қўмитанинг ҳудудий вакиллари билан муҳокама қилинганидан сўнг, маҳалланинг Ишонч ва Зилолбахт кўчаларидаги 400 метр йўлга тош-шағал ётқизишга киришилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар