2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Навоийда сектор раҳбари аҳоли муаммоларини ўрганди

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Р. Насимов Навоий шаҳрининг чекка ҳудудида жойлашган “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, прокурори, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ички ишлар идоралари, ҳудуддаги корхона, ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари мутасаддилари иштирок этган сайёр қабулда фуқароларнинг имтиёзли кредитлар олиш, ичимлик суви, йўл, бандликка кўмаклашиш, нафақа таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилди.

 

photo_2020-10-15_11-17-14.jpg


–Ўғлим ва келиним қўлида ҳунари бўлсада, ҳозирда ишсиз, - дейди фуқаролардан бири Ҳакима Давронова. – Уларни иш билан таъминлашда ёрдам сўраб сектор раҳбарига мурожаат қилдим. Жуда хурсандман, мурожаатим тез кунда ҳал этиладиган бўлди. Насиб этса, ўғлим ҳам, келиним ҳам ишли бўлиб, оиламизга ёрдами тегади, жамиятимиз фаровонлиги учун хизмат қилади.

Учрашув сўнгида ҳудудда истиқомат қилувчи 2 нафар ногирон фуқаро ҳолидан хабар олиниб, уларга махсус аравача ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, маҳалладаги 8 та эҳтиёжманд оилага ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Маҳалла ёшлари учун 50 га яқин китоб ҳамда шахмат ва шашка, копток ва бошқа спорт анжомлари улашилди.

 

photo_2020-10-15_11-17-15.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар