2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Депутатлар жойлардаги вазиятни ўрганмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда одил судловни таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Фуқароларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида маъмурий судлар, тадбиркорларни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш мақсадида иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилди. Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия ташкил этилди.

Жорий йилнинг июль ойида Президентимизнинг одил судлов самарадорлигини оширишга доир қабул қилган фармони эса, одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, адолатли суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Бугун замон ўзгаряпти, одамларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошаяпти. Фуқароларимиз давлат ва жамиятни бошқаришда анча фаол иштирок этмоқда. Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати кундан-кунга кучаймоқда. Мулкдорлар сони ортиб, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошмоқда. Буларнинг барчаси эндиликда ўз ҳуқуқини яхши танийдиган фуқароларимизнинг эҳтиёжини қондиришга қодир бўлган суд-ҳуқуқ тизими бўлишини тақозо этмоқда.

 

photo_2020-09-16_18-29-43.jpg


Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётганлар ишларни таҳлилий ўрганмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Навоий вилояти Хатирчи туманида туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва нотариал идора фаолияти билан яқиндан танишди. У ерда фаолият юритаётган ходимларга яратилган шароитлар, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Мазкур жараёнларда фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар, “Ишонч телефони” ва “Ишонч қутиси” самарадорлиги, электрон тарзда мурожаат қилиш ва маълумотлар олиш имконияти мавжудлигига алоҳида эътибор берилди. Шу билан бирга фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилининг қисқартирилганлиги, “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятининг амалда таъминланганлиги, фуқароларни рухсат берувчи ва назорат қилувчи органларга йўналтириш ва бошқа сансалорлик ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек, адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кўрилган чоралар, шу жумладан, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида етказиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Ишчи гуруҳи Хатирчи туман прокуратурасида ҳам бўлди. Депутатлар ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга монеликсиз мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги билан қизиқиб, суриштирув, тергов ҳамда суд органларининг қарорлари ва хатти- ҳаракати устидан қилинган шикоятлар ва уларни кўриб чиқиш натижаси, суриштирув, тергов ва суд ишларига аралашув ҳолатларининг мавжудлиги, уларни бартараф қилиш бўйича қилинаётган ишлар, коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ҳақида суҳбатлар ўтказилди.

Хатирчи туманида одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилди. Бу эса, жамоатчилик вакиллари томонидан тегишли ҳудудда одил судловни амалга оширишга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, коррупция ва порахўрликнинг даражаси, коррупция ҳолатлари юқори деб ҳисобланган муассаса ва ташкилотлар ҳақида очиқчасига айтиш имконини бермоқда.

Мазкур ўрганишлар натижалари маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар