2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Моддий ёрдам маблағларини бериш бошланди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан.

Президентимизнинг жорий йил 26 августда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қийналган одамлар қалбига умид, шукроналик туйғуларини олиб кирди. Зеро, коронавирус пандемияси даврида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга далда бўлиш йўлидаги хайрли амаллар янада кўпаймоқда.

 

Жойларда мазкур қарор ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга, боқувчисини йўқотган оиланинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига, “темир дафтар” га киритилган эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун ажратилган моддий ёрдам маблағларини бериш бошланди.

 

Фарғона шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож 131 нафар фуқароларга моддий маблағлар нақд пул кўринишида, оилалар кесимида хонадонларга олиб бориб бериляпти.

 

— Меҳр, саховат йўлида ташаббус кўрсатиб келаётган Президентимиздан миннатдормиз, — дейди Саккокий кўчаси, 3-уйда истиқомат қилаётган Наталья Ходжибоева. — Уч нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Тўнғич ўғлим болаликдан ногирон. Бизнинг оилага 1 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Бу маблағларни фарзандларим эҳтиёжи учун ўқув қуроллари, кийим-кечак олишга сарфлайман.

 

Иккинчи гуруҳ ногирони Холисхон Қодирова маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила сифатида “темир дафтарга”киритилган. Қарамоғида вояга етмаган 2 нафар фарзанди бор. Қарорга кўра, Ҳусан ва Фотималарга 500 минг сўмдан пул маблағлари берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар