Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳаётбахш дастур халқ манфаатлари учун

Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш билан бирга элнинг орзу-мақсадлари рўёби, эртанги кунга ишончини ҳам мустаҳкамлади.

Дастур асосида дастлаб Олтиариқ туманида бунёдкорлик ишларини амалга оширишга эришилди. 15 та бригада қурувчи-ишчилари томонидан 8 километрлик йўл таъмирланиб, атрофидаги уйлар томлари ва деворлари бўялди, 3 километрлик йўл асфальтланди. Қурувчиларимиз томонидан худди шундай ободончилик эзгу- тадбирлари  Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ҳам олиб борилди.

Фаолиятимиз кўлами нафақат “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида, балки, улкан бунёдкорлик жараёнларида ҳам намоён бўлди. Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғининг қайтадан барпо этилиб, фойдаланишга топширилишида қурувчи-ишчиларимизнинг катта меҳнати бор. 400 нафарга яқин қурувчиларимиз кеча-ю кундуз  боғ ичидаги Эркин Воҳидов номли уй-музейи, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими биноси, Ёш истеъдодлар мактаби, 50 ўринли ётоқхона, 1600 ўринли амфитеатр, “Нуронийлар маскани”, 20 ўринли меҳмонхона ва фаввораларни ғайрат ва шижоат билан қуриб битказишди.

Айни пайтда 2 та бригада ишчилари шаҳардаги 4-умумтаълим мактаби биносида реконструкция ишларини ниҳоясига етказишяпти.

Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда жойлашган Аутсорсинг тизимидаги аскарлар ошхонаси мукаммал таъмирланиб, янги 100 та ишчи ўрни яратилди. Фаровонлик кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасасини янгитдан қуришга киришилди. Шаҳар ҳудудида янги болалар спорт комплекси қурилиши ишлари тез суръатларда давом этмоқда.

Бунёдкорлик, ободончилик ишлари билан бир қаторда аҳолининг оғзаки ариза ва мурожаатлари ўз вақтида қондирилаётгани эл қалбида  шукроналик ҳисларини уйғотмоқда.  Ёзёвон туманидаги Гулистон МФЙ Чўлиобод кўчасида истиқомат қилувчи Т.Ҳомидованинг  оилавий шароити оғирлиги туфайли корхонамиз томонидан қурилиш материаллари олиб келиниб бир хонали уйи битказиб берилди.

Янги  Бўстон МФЙ, А. Навоий кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Ў. Қурбонованинг уйи таъмирлаб берилди. Порлоқ МФЙ, Толиббоғи кўчасида яшовчи О. Абдувоҳидовага бир хонали уй қуриб берилди. Баҳор МФЙ, Сарчашма кўчасидаги Ш. Ҳакимованинг ҳовлиси атрофи йиллар давомида ўралмаган эди. Ҳовлига қурилиш материаллари келтирилиб, ишчи-усталар томонидан ҳовли девори қурилди.

Жорий йилнинг март ойидан июль ойига қадар Қўштепа тумани, Марғилон шаҳридан 20 нафар фуқароларнинг  оғзаки ва ёзма мурожаатлари қондирилди.

Қўштепа туманилик Саломатхон Умрзақова, Сардор Одилжонов, Ҳаётбек Ғуломов, Юрсунжон Кенжаев, Дилдора Хўжановаларга ногиронлик аравачалари топширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосидаги бунёдкорлик ишларини мазмунан кенг миқёсда давом эттирар эканмиз, бу борада эришган муваффақиятларимиз азиз Ўзбекистонимизнинг 27 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар