Сирдарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари иштирокида вилоят ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламидан 7721 та оиланинг 30507 нафардан иборат аъзолари янгидан шакллантирилган "Темир дафтар" рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятдаги Халқ қабулхоналари томонидан янги шакллантирилган "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ҳар бир оиланинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш орқали рўйхатга асосли киритилганлиги ҳолатлари ҳамда тарқатилаётган пул маблағларининг ўз эгаларига тўлиқ ва ўз вақтида етиб борилиши кунлик ўрганиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гулистон туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан янги шакллантирилган "Темир дафтар" киритилган 731 та оиланинг 2731 нафардан иборат аъзоларига ажратилган 600 млн 820 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатилиши бевосита жойларга чиқиб мониторинг қилинди.
Хусусан, туман ҳудудидаги «Юлдуз» ва «Сойибобод» маҳаллаларида моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига тўлиқ ва ўз вақтида тарқатилиши ўрганиб чиқилди. Ажратилаётган бир маротабалик моддий ёрдам пулларини олаётган фуқаролар томонидан берилаётган бир марталик моддий ёрдам пуллари учун ўз самимий миннатдорчиликларини билдиришмоқда.
Бу каби ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |