
Айни пайтдаги карантин чоралари кучайтирилган бир вақтда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги хайрли ташаббусни бошлади.
Яъни туман аҳолисига ҳар турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш мақсадида 15 та «Дамас» русумли автомашиналарда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Ушбу кўчма савдо ярмаркалари тумандаги 86 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.
Коронавирус пандемияси вақтида жорий этилган карантин қоидаларидан бири бу ўз-ўзини яккалаш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, энг асосийси осойишталикни сақлашдир. Бундай шароитда фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш биринчи галдаги вазифалардан бирига айланиши шубҳасиз.
Кўчма савдо дўконлари аҳоли учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, шу кунларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар билан таъминланган. Албатта, ҳудуд аҳолиси яратилаётган бу қулайликлардан мамнун.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |