Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ўзбекистон иқтисодиёт вазири 15 триллион сўмлик янги дастур ҳақида маълум қилди

Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев мамлакатда беш йиллик «Обод маҳалла» дастури қабул қилиниши, у шаҳарларнинг қиёфасини ўзгартириши кераклигини маълум қилди.

"Яқин кунлар ичида янги дастурни кўрасизлар. У "Обод маҳалла" деб аталади", — деди Хўжаев Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги халқаро конференцияда.

Вазир дастурга харажатлар 12—15 триллион сўмга баҳоланаётганини таъкидлаб ўтди.

Дастур мамлакат саноат ишлаб чиқаришининг қарийб 54 фоизини ташкил этаётган асосий 30 шаҳарнинг «ташқи қиёфасини янгилаш»га қаратилган.

"Қабул қилинадиган тадбирлар аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилиши керак", — деди Хўжаев.

Ўзбекистонда «Обод қишлоқ» номи остида шу каби дастур амалга оширилмоқда. У узоқ аҳоли пунктларидаги ҳаёт шароитларини яхшилашга қаратилган. Масалан, 2018 йилда мамлакатнинг 174 та туманидаги 368 маҳалла ҳудудини комплекс янгилаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар