2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сиз уйда қолинг, биз сиз учун ишлаймиз...

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида кун тартибига чиққан ушбу шиор остида жамиятимиз ривожланиши узлуксизлигини таъминлаш йўлида функционал фаолиятини давом эттираётган тизимлардан бири давлат хизматлари кўрсатиш агентлигидир.

Агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси, унинг шаҳар, туман давлат хизматлари кўрсатиш марказлари томонидан ҳам шундай мураккаб шароитда аҳолига тез ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш изчиллиги таъминланмоқда.

 

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларига фуқаролар ва тадбиркорлик субеъктларидан 41 минг 271 та ариза келиб тушган. Тегишли тартибда кўриб чиқилгач 32 минг 796 таси ҳал этилган. Шунингдек 11 мингдан зиёд ариза асосланмаганлиги сабабли рад этилган бўлса, айни пайтда 5 минг 267 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

 

Бундан ташқари, карантин шароитига қарамай давлат хизматлари марказлари учун янги бинолар қурилишлари ҳам тўхтатиб қўйилмаётгани, яъни мазкур муассасалар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш доимий эътиборда тургани диққатга сазовор. Кейинги икки ой мобайнида Чуст, Чортоқ туманларида давлат хизматлари марказларининг янги бинолари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Куни кеча эса Уйчи тумани давлат хизматлари маркази ҳам янги қуриб битказилган, барча қулайликларга эга бинога кўчиб ўтди.

 

photo_2020-06-02_12-53-29.jpg

 

Мазкур бинодан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, тиббиёт хонаси, Е-аукцион хонаси ҳамда ФҲДЁ бўлими инспектори учун хона мавжуд.

 

Бу ерда карантин қоидаларига риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда. Туман аҳолиси 211 минг кишидан иборат. Уларнинг 20 минг нафари жорий йил туман давлат хизматлари маркази хизматларидан фойдаланди. Жумладан, 700 нафардан кўпроқ уйчилик тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятини бошлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар