2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси – халқ хизматида

Бухоро вилояти Жондор туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, карантин даврида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган 33 та мурожаатнинг 25 таси қисқа муддатда, тезкорлик билан кўриб чиқилиб, ҳал этилиши таъминланди. Ушбу мурожаатларнинг 8 таси карантин шароитида озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ муаммолардан иборат бўлиб, мурожаатлар “Карантин даврида хайрия ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси”га тақдим қилинди ҳамда натижаси бўйича мурожаат тушган оилаларга тумандаги ҳомийлик ёрдами кўрсатиш маркази томонидан биринчи эҳтиёж моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, ишонч телефонлари ва веб-сайт орқали карантин даврида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ҳимоя воситалари билан таъминлаш, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа билан таъминлаш, маиший газ балони билан таъминлаш, ичимлик суви, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш бўйича, кредит, уй-жой олиш каби масалаларда 24 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 18 тасини қисқа муддатда ижобий ҳал қилинди.

Жондор туман Халқ қабулхонаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жондор туман бўлими ҳамда секторлар ҳамкорлигида ҳудуддаги эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, ҳомийлар кўмагида 400 кг гуруч, 400 кг шакар, 5600 кг ун, 300 литр ўсимлик ёғи, 198 кг гўшт, 125 флейка тухум, 760 кг картошка, 530 кг пиёз, 320 кг макарон, 150 кг сабзи ва 104 қути сут маҳсулотлари тарқатилди.

Бундан ташқари, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор тадбирлар бажарилмоқда. Хусусан, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида тумандаги Хўжагулрез қишлоғида 12 нафар ҳамда Хўжаҳайрон қишлоғида 10 нафар ёшларга ер ажратиб берилди. “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эса жорий йилда 3 та лойиҳага 260 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи йўналтирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар