2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишсизлар иш билан таъминланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубов карантин даврида ишсиз ва банд бўлмаган, пандемия сабабли вақтинча иш жойини йўқотган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Н.Якубов, жорий йилнинг ўтган карантин даврида 1 минг 347 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, улар асосан маҳаллаларни ободонлаштириш, дезинфекция ишларини амалга ошириш, блок постларда ёрдамчи посбон ҳамда вилоят бандлик бош бошқармасининг ташаббуси билан ташкил этилган пиллачилик бригадаларидаги тут баргини қирқиб келиш, пилла қуртига емак тайёрлаш, уларни боқиш ва шу каби ишлар билан таъминланганлик даражасини атрофлича ўрганди.

 

Бандлик ва меҳнат -2.jpg


Шундан сўнг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари туман ҳокимининг жорий йил 3-апрелдаги қарори билан ташкил этилган “Сайҳун агро кенгаши” ишлаб чиқариш кооперативига ташриф буюрди.

Ушбу кооперативга ҳоким қарори билан ҳудуддан 21 гектар ер майдони ажратилган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 95 миллион 900 минг сўм субсидия ажратилиб, ҳозирги кунда у ерда 43 нафар кам таъминланган оилаларнинг ишга лаёқатли аъзолари кооперативга аъзо сифатида қабул қилинган.

Ушбу “Сайҳун агро кенгаши” ишлаб чиқариш кооперативининг ер майдонига ток (узум)нинг серҳосил навлари экилган. Бўлажак узумзор оралиғига эса ёзги картошка уруғи қадалди.

 

Бандлик ва меҳнат -1.jpg


Бундан ташқари, Н.Якубов тумандаги Гулбулоқ ва Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, ишсиз, эҳтиёжманд фуқаролар учун бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилган енгил конструкцияли иссиқхонада олиб борилаётган ишлар ва унда меҳнат қилаётган кам таъминланган оилалар билан танишди.

Вазир ўринбосари кооператив раҳбари, аъзолари ва иссиқхона эгаларига тегишли таклиф ва кўрсатмалар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри

Фойдали ресурслар