2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мансабдор ва масъул шахслар жавобгарликка тортилди

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман, шаҳар давлат хизматлари марказларига жорий йилнинг ўтган даврида 167, 5 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган.

Айни кунда Давлат хизматлари марказлари давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тугатишга оид умуман, турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари, тадбиркорлар ҳамда фуқароларга 140 турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.

 

– Мурожаатлар бўйича хизматлар белгиланган муддатлар ва қонунлар доирасида амалга оширилди, – дейди Давлат хизматлари маркази Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмонов. – Жумладан, 158 минг 451 та мурожаат қаноатлантирилган бўлса, 9 минг 133 таси ваколатли органлар томонидан рад этилди.

 

Вилоятда ўтган давр мобайнида Давлат хизматлари марказлари томонидан 2 минг 342 та юридик, 5 минг 281 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъекти давлат реестрига киритилган. Бундан ташқари, хорижий инвестиция иштирокида 203 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 138 таси қўшма корхона, 65 таси хорижий корхонадир.

 

Ҳисобот даврида жами 5 минг 281 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари давлат реестрига киритилган. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига Хорижий инвестиция иштирокида жами 203 та корхона давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан 138 таси қўшма корхона, 65 таси хорижий корхонани ташкил этган.

 

Бошқарманинг давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан таъсир чораларини қўллаш бўйича туман ҳокимликлари, Ер ресурслари ва давлат кадастри идораси, қурилиш ташкилотлари ҳамда “Ўзтрансгаз” АК идорасига, жами 6 та тақдимнома киритилган.

 

Тақдимномалар ижроси бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг 12 нафар мансабдор ва масъул шахслари интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакилларига нисбатан 54 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 54 нафар шахс маъмурий жазога тортилган.

 

Давлат хизматлари марказлари томонидан соҳага оид қабул қилинган фармон, қарорларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, кўрсатилаётган хизматларнинг қулайлик ва афзалликлари юзасидан тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган давр давомида кенг жамоатчилик, аҳоли вакиллари иштирокида 60 дан ортиқ семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилди, электрон ва босма оммавий ахборот воситалари орқали 400 га яқин чиқишлар қилинди. Шу билан бирга, Давлат хизмати кўрсатишга, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин тартибларига ҳамда касаллик юқиши ва тарқалишининг олдини олишга оид кўргазмали воситалар – плакат, буклет ва флаерлар ишлаб чиқилиб, тарқатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар