2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналари доимо эл хизматида

Эл-юртимиз замонамизнинг энг мураккаб синовларидан бири – коронавирус пандемиясига қарши матонат ва бирдамлик билан курашаётган шу кунларда аҳоли муаммолари, мурожаатлар билан ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу борада уйда ўтирган ҳолда, бевосита мулоқот қилмасдан, ортиқча харажат ва оворагарчиликсиз телефон алоқаси, интернет орқали мурожаат қилиш имкони яратилган Президент Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинган. Виртуал қабулхона Қўнғироқларни қабул қилиш марказида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳафтанинг ҳамма куни туну-кун узлуксиз иш йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Шу борада 2020 йилнинг 16 мартидан 5 апрель кунига қадар виртуал қабулхонага келиб тушган 69 минг 514 та мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг 44 минг 759 таси ижобий ҳал қилинган, 11 минг 427 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун масъулларга қайтарилган, 13 минг 328 та мурожаатни ўрганиш бўйича қўшимча муддат белгиланган. Рақамлар тилида айтадиган бўлсак, ҳар куни ўртача 2 минг 238 та мурожаат ҳал қилинмоқда.


Карантин шароитида асосан масофавий фаолият режимига ўтказилган Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг 15 мартидан 3 апрелига қадар 5 минг 848 мурожаат келиб тушган бўлса, шунинг 2 минг 21 таси ёки 74,7 фоизи қаноатлантирилган.

Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам мурожаатчилар учун карантин шароитида муаммо ва таклифларини етказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Аҳоли муаммолари билан ишлаш жараёнида “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” концепцияси ўз самарасини бермоқда. Халқ қабулхоналари билан маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўрнатилган доимий онлайн мулоқот ҳудудлардаги мавжуд реал ҳолатни мунтазам мониторинг қилиб бориш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун масъулларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилишда бир қатор афзалликларни бермоқда.

 

37bf51a9-c5ed-48b9-b48e-8406273d7ae2.jpg


Бундан ташқари, аҳоли уйдан чиқмаган ҳолда телефон орқали ҳам Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиши мумкин. Фуқароларга янада қулайлик яратиш учун қабулхонага келган мурожаатчилар билан видеоконференцалоқа тизими воситасида мулоқот қилиш, Халқ қабулхоналари олдида ўрнатилган махсус қутиларга мурожаатни қолдириш имкониятлари ҳам яратилди. Қабулхонага келган ҳар бир мурожаатчи тиббиёт ходимлари томонидан зарур текширувлардан ўтказиб, зарур дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа идора ва ташкилотларни жалб этган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари савдоси маҳаллалар кесимида йўлга қўйилди. Ижодий гуруҳимиз билан пойтахтимизнинг Юнусобод туманида бўлганимизда бу ишлар узлуксиз давом эттирилаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳар куни юк машиналарига аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланиб, белгиланган график асосида тумандаги 63 та маҳаллада кўчма бозорлар ташкил қилинмоқда.

Юнусобод тумани 2-сектор ҳудудидаги “Увайсий” маҳалласида 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Карантин даврида маҳалланинг ўзида кўчма бозор ташкил қилинаётгани эса ҳозирги мураккаб вазиятда аҳоли учун ниҳоятда катта қулайликдир. Улар ўз уйларидан узоққа чиқмай зарур маҳсулотларни мақбул нархларда харид қилмоқда.

Туманнинг Марказ-6 мавзеси Минор маҳалласида ташкил этилган ярмарка ҳам аҳолининг узоғини яқин оғирини енгил қилмоқда. Маҳсулотлар савдоси карантин талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бундай кўчма бозорлар, айниқса, ёши улуғ инсонлар учун ниҳоятда катта қулайликдир.

Тумандаги 1-секторга қарашли “Тикланиш”, 4-сектор ҳудудидаги Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллаларида бўлганимизда ҳам аҳоли учун ташкил қилинган кўчма бозорларда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархлар асосида етказиб берилаётганига гувоҳ бўлдик.

 

f04fd978-1759-47bf-89b9-1eb25e19b3fd.jpg


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, доимий иш билан банд бўлмаган инсонлардан тиббий-ижтимоий, моддий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларида келиб тушаётган мурожаатларга биринчи навбатда эътибор қаратилиб, уларни қисқа фурсатларда мутасадди давлат ташкилотлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, Халқ қабулхоналарига муҳтож инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатиш истагини билдириб, мурожаат қилаётган кўплаб савобталаб юртдошларимиз ва тадбиркорларимизнинг ҳомийлик ёрдамлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига йўналтирилмоқда. Айни пайтда ҳомийлик хайрияларини манзилли етказиб беришда шу мазмунда мурожаат қилган фуқаролар, уйма-уй юриш жараёнида аниқланган ёрдамга муҳтож оилалар ҳам албатта инобатга олинмоқда.

Карантин даврида аҳолининг уйда бўлиши уй-жой ва коммунал хизмат масалаларидаги мурожаатларига ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор қаратишни талаб этиши табиий албатта. Шу борада электр энергияси, газ, суюлтирилган газ, сув, иссиқлик таъминоти, алоқа хизматлари юзасидан йўлланаётган мурожаатлар зудлик билан кўриб чиқилмоқда ва аниқланган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Аҳоли муаммолари билан ишлаш жараёнида аҳолининг яна бир тоифаси – ёшлар мурожаатлари ҳам алоҳида эътиборда бўлиб келаётир. Бу борада давлатимиз раҳбари топшириғига биноан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган ёшлар мурожаатларини қабул қилиш маркази Президент виртуал қабулхонасига интеграция қилинган бўлиб, 12-50 қисқа рақами орқали бугунги кунга қадар келиб тушган 600 га яқин мурожаат юзасидан ҳам масъул ижрочилар белгиланиб, уларнинг ижроси назорат қилиб борилмоқда. Мурожаатлар таҳлили ёшларимизни асосан бандлик, ўқишга кириш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш, ер майдони ажратиш, кредит олиш каби масалалар ўйлантираётганини кўрсатмоқда. Айни пайтгача 12-50 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатларнинг ярмидан кўпи – 300 дан зиёди бўйича кўтарилган муаммолар амалда ҳал қилинди.

Бундай мисоллар кўп. Муҳими, давлатимиз раҳбари асос солган Халқ қабулхоналари институти соат милларидек аниқ ишламоқда. Гарчи бугунги синовли кунларда юзма-юз мулоқотлар вақтинча чекланган бўлса-да, халқ билан виртуал мулоқот олиб борилмоқда, ҳар бир ҳудуддаги реал вазият, аҳоли муаммолари узлуксиз ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Асосий мақсад – ҳар қандай шароит ва вазиятда ҳам халқимизни ўз ҳаётидан рози қилишдан, бугунги куннинг энг муҳим вазифаси эса мавжуд эпедимиологик вазиятдан, эл-юртимиз бошига келган оғир ва мураккаб имтиҳондан ёруғ юз билан ўтишдан иборатдир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар