
Тошкент вилоятида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази иш бошлади. Марказ учун мувофиқ жой сифатида Оҳангарон шаҳри танланди.
Белгиланган тартибга кўра, бундан буён ногирон, ночор, эҳтиёжманд аҳолига кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан марказлашган тартибда амалга оширилади.
Айни дамда марказда иш қизғин. Бугун вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги 40 тадан оилага дастлабки озиқ-овқат маҳсулотлари етказилади.
10 турдаги озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари 3-5 кишилик оиланинг икки ҳафталик эҳтиёжини таъминлашга мўлжалланган, дейилади вилоят ҳокимлиги маълумотида.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |