Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Азиз ватандошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар! Халқимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!

Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

 

Ҳурматли дўстлар!

 

Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, сиҳат-саломатликни қадрлаб, асраб-авайлаб яшашга даъват этади.

 

Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз. Лекин ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

 

“Йил йилга ўхшамайди”, деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаёт ҳеч қачон бир текис кечмайди. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор.

 

Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

 

Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонаман.

 

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказишни тўхтатдик.

 

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун халқимизга яна бир бор раҳмат айтаман.

 

Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошаларни, тўю тантаналарни эл-юртимиз билан биргаликда ҳали кўп-кўп ўтказамиз.

 

Азиз ва қадрли ватандошларим!

 

Мавжуд қийинчилик ва синовларга қарамасдан, ҳаёт давом этади. Бу йил Наврўз айёми хонадонларда, оилавий давраларда кенг нишонланмоқда.

 

Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта умид билан ерга уруғ қадамоқда. Ҳудуд ва минтақаларимизда “Дарахт экиб, боғ яратамиз, юртимизни янада обод қиламиз”, деган эзгу мақсадда миллионлаб кўчатлар экилмоқда.

 

Мана шу хосиятли кунда барчамиз йилимиз қутлуғ келсин, деҳқонларимизнинг бахтини, омадини берсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, деб ният қиламиз.

 

Узоқ-яқиндаги мамлакатлар халқларини, Ўзбекистоннинг барча хорижий дўст ва ҳамкорларини шарқона янги йил – Наврўз айёми билан қутлаб, уларга самимий истакларимизни изҳор этамиз.

 

Азиз ва қадрли ватандошларим!

 

Илоҳим, дилимиздаги барча олижаноб орзу-интилишларимиз рўёбга чиқсин!

 

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

 

Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин!

 

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар