2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусга 1 йил тўлди

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, ўтган бир йилда юртимиз умумтаълим мактабларида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.

Юртимизда 9942 умумтаълим мактабида олти миллиондан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Президентимиз илгари сурган 5 ташаббус юртимизнинг барча таълим муассасаларига кириб борди. Айни вақтда 2,9 миллион нафар ўқувчи тўгаракларга жалб қилинган.

 

Бунда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган биринчи ташаббус доирасида 779 563 нафар ўқувчи тўгаракларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, мактабларда 2108 та ҳаваскор ёшлар театр студиялари ташкил этилиб, 198 698 нафар ўқувчи жалб этилди.

 

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус доирасида умумтаълим мактабларининг 1,1 миллиондан ортиқ ўқувчилари спорт тўгаракларига қатнашмоқда. Улар турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этмоқда. Мисол учун, АҚШнинг “One-on-one basketball” компаниясининг “Harlem globetrotters” жамоасининг T.E.A.M.up дастури асосида маҳорат сабоқлари ташкил этилмоқда.

 

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, шу кунга қадар 444 мингдан ортиқ ўқувчилар тўгаракларга жалб қилинди.

 

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Intech Robotics” ва “Innovative Service” компаниялари билан “Баркамол авлод” кўмагида RoboCraftробототехника, Robotrek инженер-конструктор, робототехника тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, 520 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

 

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббус доирасида ташкил этилган китобхонлик клубига 264 минг ўқувчи аъзо бўлди. Қолаверса, “Book challenge” доирасида 600 мингдан ортиқ китоблар умумтаълим мактабларига совға қилинди.

 

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни таълим муассасалари ва ўқувчи-ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда маҳаллий ҳокимликлар ҳам 45,1 миллиард сўм ҳомийлик маблағлари ажратди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар