Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳарбий прокурор ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати“ шиори остида “Прокурор ва ёшлар учрашуви“ ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳарбий прокуратураси вакиллари, курсантлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этди.

 

Тадбирда Қуролли Кучлар академияси бўйлаб экскурсия уюштирилиб, унда академия фаолияти, машғулот хоналарида ташкил этилган замонавий педагогик таълим тизими, моделлаштириш ва симуляция, ахборот-коммуникация технологиялари, курсантларнинг яшаш шароитлари ҳақида маълумот берилди.

 

photo5420324413921930689.jpg

 

Учрашувда курсантлардан ташкил топган фахрий қоровул взводининг қурол ҳамда қўл жанги намойиши, оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.

 

Тадбир доирасида иштирокчилар Қуролли Кучлар академияси тарихи музейига саёҳат қилди. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирда Қуролли Кучлар академияси) 1918 йил 12 июлда ташкил топган. 1941-1945 йилларда фашизмга қарши олиб борилган уруш даврида билим юртида 25 та битирув ўтказилиб, 8 мингдан ортиқ офицерлар тайёрланган.

 

photo5420324413921930690.jpg

 

photo5420324413921930691.jpg

 

Президентимизнинг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида янги Қуролли Кучлар академияси ташкил этилган.

 

Учрашувда иштирокчи ёшларга бугунги кундаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар