Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Энг яхши совға - гул

Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларга байрам совғалари ва гуллар улашилди.

Эрта тонгдан бошланган бу ўзига хос тадбирнинг мақсади гўзал ва латофатли опа-сингилларимизнинг кўнглига баҳорий илиқлик, байрамона шукуҳ олиб киришга қаратилди.

 

- Сўлим баҳор фаслининг гўзал байрамларидан бири бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан сиз, азиз аёл-қизларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз. Йўлингиз бехатар бўлсин. Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига саломат бўлинг, – дея йўл ҳаракати инспекторлари аёл ҳайдовчиларга гуллар туҳфа этишди.

 

photo_2020-03-08_12-20-21.jpg

 

Ҳар бир хонадонда бахт, тинчлик-тотувлик, хотиржамлик ҳукмрон бўлишида, азиз аёлларнинг ўрни катта. Улар ўз хонадонининг фариштаси ва бекаси, севимли ва вафодор ёр, меҳрибон она.

 

Тадбир доирасида нафақат аёл ҳайдовчилар, балки ўз юмушлари билан кўчага отланган, юртимиз ободлигига ҳисса қўшаётган хотин-қизлар ҳам эътибордан четда қолмади.

 

Бир сўз билан айтганда, йўлда учраган ҳар бир байрам қаҳрамонига гуллар тутилди.

 

photo_2020-03-08_12-20-18.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар