Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Давлат хизматлари маркази янги бинода

Қарши шаҳри аҳолисига тезкор, шаффоф ва қулай хизмат кўрсатувчи, замонавий, ўзига хос интерьер ва дизайнга эга Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

Айни пайтга қадар Қарши шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 139 турдаги давлат хизматларидан 250 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахс фойдаланган. Марказ ходимлари томонидан 2017-2020 йилларда 9 минг 208 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган. 

 

photo5384315485421677627.jpg


Давлат хизматлари маркази учун ажратилган умумий ер майдони 1 минг 800 квадрат метр бўлиб, бу республика миқёсидаги энг катта бинолардан ҳисобланади. Бинонинг ташқи кўриниши ҳам, унинг ички дизайни ҳам ўзгача услубда жиҳозланган.


Бино пештоқидаги бўйи 6 метр, эни 12 метрлик LED-экран узоқдан кўзга ташланади. Бинода давлат хизматлари кўрсатиш учун барча зарур шароит яратилган. Жумладан, 48 та хизмат кўрсатиш ойнаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хоналари ва инфокиосклар, электрон аукционда иштирок этиш учун алоҳида хоналар, электрон навбат тизими, инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан бизнес-учрашувлар ўтказишга мўлжалланган инвесторлар хонаси, анжуман ва семинарлар учун конференцзал ва, албатта, кутубхона ҳамда болалар майдончаси ҳам жой олган.

 

photo5384315485421677628.jpg


Кўрсатилган барча хизматлар тўловини амалга ошириш учун банк кассалари мавжуд, нақд пул ечиш учун банкоматлар қўйилган. Мобиль телефонлар қувват олиши учун қурилмалар ҳам ўрнатилган. Бинода бепул wi-fi тармоғи ёқилган бўлиб, ундан марказга ташриф буюрган фуқаролар беминнат фойдаланиш имконига эга. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бир хил микроиқлим туҳфа этувчи манзара ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ноёб гуллар манзараси бир-бирини такрорламайди.


Шу ернинг ўзида нотариус, адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, суғурта ташкилоти филиаллари ҳам жойлашган. Кўпчилик кутган хизмат тури, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини энди марказда жойлашган ЙҲХБ бўлимининг махсус хонасидан олиш мумкин.

 

photo5384315485421677632.jpg


Шунингдек, Президент Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам Давлат хизматлари маркази билан ёнма-ён фаолият кўрсатади.


Фуқаролар бу ерда бепул асосда юридик маслаҳат берувчи “Мадад” хуқуқий маслаҳат бюроси хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин.

 

photo5384315485421677634.jpg


Марказда Давлат хизматлари агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ҳамда Европа ҳамжамияти ҳамкорлиги томонидан юртимизда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси иштирокчи ва мутахассислари учун ҳам хона ажратилган.


Бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.

 

photo5384315485421677633.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар