2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш муҳим вазифа ​

Андижон вилояти Марҳамат туманида 165 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Шундан 85 мингдан кўпроғи хотин-қизлар.

Туманда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари у қадар кўп эмас. Шунинг учун аҳоли, хусусан, хотин-қизларни иш билан таъминлашда бир қатор муаммолар мавжуд.

Ана шундан келиб чиқиб вилоят ҳокими ташаббуси билан тумандаги қатор маҳаллаларда тикув-трикотаж, пиллачилик йўналишларида янги корхоналар барпо этиш ва ишга тушириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида тумандаги 7 маҳаллада янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Уларда асосан, ёшлар ва хотин-қизлар меҳнат қилади.

 

photo5334610133847747878.jpg


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Марҳамат тумани хотин-қизлари билан учрашувида ана шу масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Жамиятимиз томонидан Алитепа маҳалласида 300 ўринли тикув-трикотаж корхонаси ишга туширилмоқда, – дейди "Барака чеварлари" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин Муллажонов. – Замонавий тикув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатилди. Насиб этса, хотин-қизлар байрами арафасида корхонамиз тўла қувват билан иш бошлайди. Бугунги кунга қадар 60 га яқин ёшларни ишга қабул қилдик, уларни иш жараёнлари билан таништираяпмиз. Корхонамиз тўла қувват билан ишга тушгач, икки сменада 450 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

 

photo5334676705840835708.jpg


Бундан ташқари, жорий йилда Ўқчи, Шўрқақир, Тошлоқ, Гулистон, Дурафшон, Йўламатол маҳаллаларида ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, 1 минг 300 янги иш ўрни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари учрашув давомида янги корхоналарнинг раҳбарлари билан суҳбатда ишчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш биринчи галдаги вазифа эканини таъкидлаб, корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушириш юзасидан зарур тавсия ва топшириқлар берди.

Шу куннинг ўзида кўплаб хотин-қизлар яқин кунларда ўзлари яшаётган ҳудудларда фаолиятини бошлайдиган корхоналарда ишлаш бўйича шартнома имзолади.

Вилоят ҳокими тадбир қатнашчиларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди ва Марҳаматда аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлашга қаратилган бу каби ибратли ишлар изчил давом эттирилишини таъкидлади.

 

photo5334676705840835709.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар