Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ёшлар билан учрашув​

Ўзбекистон Бадиий академиясида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори билан ёшларнинг учрашуви бўлди.

photo5321235012982516869.jpg


Институт ректори Н.Сайфуллаев Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ёшлар ҳаётида туб бурилиш ясаши, уларнинг иқтидорини ривожлантириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришда муҳум аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

photo5321235012982516868.jpg


Институт мамлакатимиздаги тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва санъатшунослик соҳаларида олий маълумотли, етук малакали мутахассис кадрлар тайёрлайдиган ягона етакчи таълим муассасаси ҳисобланади. Ҳозир институтда талабалар бакалавриат босқичида 23, магистратура босқичида 13 йўналиш бўйича таҳсил олаяпти. Институт талабалари турли халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган фестиваллар, танлов-кўргазмалар, фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

 

photo5321014182944026063.jpg


– Президентимиз ҳар бир чиқишида ёшларга кенг йўл очиш, илм-маърифат эгаллашимиз учун муносиб шароит яратиш лозимлиги ҳақида гапиради, – дейди биринчи курс талабаси Моҳигул Собирова. – Бугунги учрашувда институт миқёсида талабалар ўртасида “Энг яхши мўйқалам соҳиби”, “Энг зўр мусаввир”, “Энг маҳоратли дизайнер” каби танловларни мунтазам ўтказиш таклифини билдирдим. Бу каби танловлар бизнинг иқтидоримизни янада намоён этишга, ўз устимизда ишлашга рағбат бўлади.

 

photo5321014182944026064.jpg

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар