2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими бир қишлоқ муаммосини ҳал этди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Музработ туманидаги Жартепа қишлоғида ташкил этилган сайёр қабулда одамларни ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, вилоятдаги масъул раҳбарлар билан мурожаатчилар ўртага ташлаган масалаларнинг жойида ечимини топди.

Қишлоқдаги 405 оилада икки мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улар асосан ичимлик ва оқова сув таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, электр энергияси таъминоти ва бошқа ижтимоий муаммоларни ўртага ташлади.

 

photo_2020-02-02_18-52-35.jpg

 

- Қишлоқда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиб, сизларнинг муносиб ҳаёт кечиришларингиз учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз, — деди вилоят ҳокими. — Шунинг учун ҳузурларингизга сизларни ўйлантираётган масалаларни ечишга масъул раҳбарларни ҳам олиб келдик. Олти юз метр масофага қувур ётқизилиб, мактабга узоғи билан ўн кунда тоза ичимлик суви олиб келинади. Томорқаларингизни суғориш учун оқова сув таъминотини зудлик билан ҳал этиб берамиз. Асосий йўл тубдан таъмирланиб, ички йўлларга тош тўшалади. Қишлоқда яна битта артезиан қудуқ қазилиб, ичимлик сувга бўлган талабларингиз тўлиқ қондирилади. Мактабгача таълим муассасаси барпо этилади. Бу ишларни тез, сифатли амалга ошириш учун барча имкониятимиз бор.

 

Сайёр қабулда мурожаатчилар томонидан илгари сурилган муҳим масалаларнинг тезкор ечими топилгани барчага бирдек қувонч улашди. Одамларнинг эртанги кунга ишонч ҳиссини мустаҳкамлади.

 

photo_2020-02-02_18-52-34.jpg

 

– Қатор йиллардан буён ичимлик ва оқова сув таъминоти муҳим муаммоларимиздан бирига айланган эди, – дейди О. Зайниддинов. – Ёзда томорқамизни суғориш иложи бўлмай қолди. Мана, ҳокимимиз иштирокида соҳа масъуллари ва қишлоқ оқсоқоллари маслаҳатлашиб, бу масаланинг қулай ечимини топдик. Оқова сув йўлимиз тубдан яхшиланадиган бўлди. Янги артезиан қудуғи қазилиши ичимлик сув масаламизни тўлиқ ҳал этади. Баракат топишсин, болажонларимиз учун боғча ҳам қуриладиган бўлди. Қишлоғимизга қаратилган бундай эътибордан жуда суюндик.

 

Бир соатча давом этган сайёр қабул одатдагидек узоқ чўзилмагани, мурожаатчиларнинг ҳам, вилоят марказидан келган раҳбарларнинг ҳам қимматли вақти тежалгани эътиборга сазовор бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар