Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ёшлар манфаатлари устувор

Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар шу кунларда мамлакатимиздаги барча олий таълим даргоҳларида, меҳнат жамоаларида, вазирлик ва ташкилотларда ўрганилмоқда.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талаба-ёшларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари билан ўтказилган учрашувида ҳам мамлакатимизда ёшларга оид яратилаётган имконият ва шароитлар, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси хусусида сўз юритилди.

 

Мазкур институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Ҳотамов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев ва бошқалар Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси Ватанимиз тараққиётининг бир йилга эмас, бир неча йилларда илгари одимлаши йўлидаги муҳим дастур эканини алоҳида таъкидлади.

 

Айни пайтда мазкур дастур кучли ижтимоий йўналтирилгани, унда мамлакатимизни шиддат билан ривожлантириш, шу мақсадда рақамли технологияларни жорий этиш, бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш бўйича кўплаб амалий вазифалар белгиланди. Нуронийлар, ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар, ёш қизларга эътиборни кучайтириш масаласи Мурожаатномада устувор ўрин эгаллагани аҳамиятлидир.

 

Ёшларга меҳр ва эътибор қаратиш, ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг олий таълим олиши, касбий малака ва маҳоратини юксалтириши, интеллектуал салоҳиятини муттасил чархлаб бориши учун барча имкониятлар сафарбар этилишига оид амалий таклиф ва вазифалар Мурожаатноманинг ўқ илдизини ташкил этади. Бу жиҳатларни бутун халқимиз, ота-оналар, ёшлар, маънавият, таълим фидойилари алоҳида миннатдорлик билан эътироф этмоқда.

 

Учрашувда Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди. Спорт, таълим, жамоат ишларида ўрнак бўлаётган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар