2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Келажакни ёшлар билан бирга қурамиз...

Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашди. Унда ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилди.

Президентимиз “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” дея алоҳида таъкидлади.

Шу мақсадда Қашқадарёда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари талабалари иштирокида вилоятнинг ишлаб чиқариш корхоналари, хорижий фирмалар, таълим муассасалари ва тиббиёт масканларига саёҳат ҳамда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Учрашув бошланиши олдидан таклиф этилган 450 нафар ёш 11 та кичик гуруҳга бўлиниб, вилоятдаги марказий ва тижорат банклари, “Муборак ГҚИЗ” масъулияти чекланган жамияти, иссиқхоналар, мевани қайта ишлаш цехлари, “GTL” қўшма корхонаси, “Шўртангазкимё“ мажмуаси, Талимаржон ИЭС, Қарши туманидаги “LTI textile” қўшма корхонаси, “Султонтекс” корхонаси, Кардиология маркази, Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, ходимлар ва талабалар учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, ўқув жараёни билан танишди.

– Молия таълим йўналишида 3-босқичда ўқийман, – дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Моҳинур Равшанова. – Бугун тадбир доирасида тижорат банкларига қилган саёҳатимиз ўз соҳам бўйича кўплаб билимларни ўзлаштиришимга хизмат қилди. Боиси банклардаги ҳар бир бўлим ходимлари билан мулоқот қилдим, ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб олдим. Бу каби учрашувлар кўпроқ ташкил этилса, битирувчи талабалар учун ниҳоятда аҳамиятли бўлар экан.

Саёҳат давомида фаол ва ўз соҳасини мукаммал биладиган талаба-ёшларга ташкилот раҳбарларининг сертификатлари топширилди. Ушбу сертификат орқали талаба-ёшлар ўқишни тамомлаганларидан сўнг ишонч билдирилган корхоналарда ўз фаолиятини бошлайди.

Тижорат банкларида ташкил этилган учрашувда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Шавкат Аминов “Ҳамкорбанк” Қашқадарё минтақавий филиали раҳбарининг махсус сертификатини қўлга киритди.

– Банк томонидан ўтказилган танловда қатнашиб, ушбу сертификатни қўлга киритдим, – дейди Ш.Аминов. – Ўтган йили Европа Иттифоқининг “Эрасмус плюс“ дастурида иштирок этиб, Болгария давлатида ўз соҳам бўйича 6 ой давомида ўқиб келдим. Танловда ғолиб чиқишимга чет элда ўзлаштирган билимларим ҳам асқатди. Бу сертификат ўқишни тамомлаганимдан сўнг мазкур банкда иш бошлашимга имкон яратади. Бундан жуда мамнунман.

Саёҳатдан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаевнинг ёшлар билан видеоселектор тарзидаги учрашуви ўтказилди.

Мулоқотни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти олий таълим муассасаларида таълим олаётган қашқадарёлик талабалар ҳам бевосита кузатиб борди.

Мулоқотда вилоятдаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Бугунги учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад ҳам сизларни вилоятимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга жалб этиш, – деди вилоят ҳокими  З.Мирзаев. – Билимли, ижтимоий-сиёсий фаол, халқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ёшларни масъулиятли вазифаларга тайинлаш, вилоятимиздаги вакант ўринларга ишга таклиф қилиш. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш, сизларнинг қизиқиш ва талабларингиздан келиб чиқиб мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этишдан иборатдир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар