2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиланаётган Ўзбекистон: Уйи борлар дунёга бошқа кўз билан қарайди

2019 йилда юртимизда 17587 хонадондан иборат 403 кўп қаватли уй қурилмоқда. Агарда битта хонадонни бир неча инсон ҳаётига дахлдорлигини инобатга оладиган бўлсак, янги йилни яна 10 минглаб юртдошларимиз ўзларини ватан ичра мўъжаз ватанида шукроналик билан қарши олади.

– Яқинда фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйдан икки хонанинг соҳиби бўлдик, – дейди Роҳатой Бакирова. – Унгача узоқ йиллар ижарадан-ижарага сарсон бўлиб юрдик. Ҳар дақиқада уй эгаси келиб, бирор айб топади ёки уйни бўшатиб қўй дейдими, деган хавотирда бўлардик. Энди эса ўзимиз истагандай, эмин-эркин яшаяпмиз. Хавотирдан қутилиб, улкан орзу-мақсадлар билан яшаяпмиз. Шахсий уйингиз бўлса дунёга кўзингизга бошқача кўринар экан.

 

Дарҳақиқат, кейинги йилларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Халқимизни арзон уй-жой билан таъминлаш ғояси Президентимизнинг сайловолди дастуридаёқ илгари сурилган эди ва давлатимиз раҳбари фаолиятини илк кунларидан инсонпарварликнинг олий намунаси бўлган ушбу ташаббусни ҳаётга татбиқ этди.

 

photo5201682790117125014.jpg

 

Соҳани такомиллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг бозор воситаларини жорий этишда эса Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаол иштирок этмоқда. Вазирлик қурилиш соҳасида давлат маъмурий-бошқарув ва назорат функцияларини камайтириш, объектларни лойиҳалаштириш, қуришдаги нормаларнинг инновацион лойиҳавий ечимлар, янги илмий-техник ишланмаларни қўллаш, борасида ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.

 

Мисол учун, инвестиция дастури асосида 2017 йилда 1888, 2018 йилда 1595 ва 2019 йилда 2037 ижтимоий объект қурилди. Жумладан, 2017 йилда 484, 2018 йилда 411 ва 2019 йилда 487 умумтаълим мактаби, 2018 йилда 340, 2019 йилда 382 та мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

 

2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига 1945 объект киритилган бўлиб, мингга яқинни лойиҳа-смета экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги фармони билан 2020 йилдан бошлаб, Инвестиция дастурларини шакллантириш бўйича мутлақо янги (уч йиллик) тартиб жорий этилди.

 

Бу инвестиция дастурларини шакллантиришда барча давлат органлари, ташкилотлар раҳбарлари ва ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиради. Бунда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш, уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, давлат-хусусий шериклик тамойилларини татбиқ этилиши инвестиция дастурининг жозибадорлигини оширади.

 

Эндиликда, Инвестиция дастурларини шакллантириш, лойиҳа ва қурилиш ишларини босқичма-босқич мутаносиб равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича мақбул тизим яратилди. Албатта, лойиҳа-смета ҳужжатларини шошма-шошарлик билан эмас, балки ҳар бир ечимни пухта ўйлаб ишлаб чиқиш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш учун имконият яратилди.

 

Вазирликда “Обод қишлоқ”дастури асосида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2018 йилда барпо этилган ижтимоий объектлар сони 2018 йилда 1109 тани, 2019 йилда 1505 тани ташкил этади.

 

Президентимизнинг 2019 йил 20 февралдаги қарорига кўра, тасдиқланган “Обод қишлоқ” дастури доирасида 159 туманда 479 та қишлоқ танлаб олиниб, 311 минг 29 та хонадонда яшовчи 1,7 миллион нафар аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мўлжалланган. “Обод маҳалла” дастури доирасида 2018 йилда 415 ижтимоий объект, 2019 йилда 305 та барпо этилди. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳрининг 11 туманида 116 та маҳалла танлаб олиниб, 126 минг 488 та хонадонда яшовчи 496 минг 338 нафар аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мўлжалланган.

 

Албатта, қурилиш ишлари ҳажми ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2016-2018 йилларда қурилиш ишлари ҳажми 29,4 триллион сўм, 34,7 триллион сўм ва 51,2 триллион сўмлик бажарилган. 2019 йилнинг январь-сентябрь ойида 50.9 триллион сўм ҳажмида қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда ўсиш 119,3 фоизни ташкил этган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар