2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод марказ - юрт кўрки

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этилаётганлиги Президентимиз эътирофининг амалий ифодасидир.

Қувонарли томони шундаки, ўтган йили Дўстлик туманидаги Манас қишлоғидан бошланган хайрли ишлар қисқа муддатда бутун мамлакатга тарқалди. Амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш тадбирлари натижасидаатиги 1,5 ойда ушбу қишлоқ мутлақо замонавий қиёфа касб этди. Энг муҳими, қишлоқ аҳолисининг нафақат кайфияти, балки турмуш даражаси, дунёқараши ва ҳаётга муносабати ҳам ўзгариб, эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланди.

Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятимизнинг 12 та туманидаги 29 та қишлоқнинг меъморий қиёфаси тубдан янгиланди.

ЗАРБДОР ЖАМОЛИГА ТЎЙМАЙСАН, БОҚИБ

   Президентимизнинг шу йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари юзасидан туман марказидаги Ойбек, Тинчлик, Мустақиллик ва марказдан ташқаридаги Шодлик, Янгикент, Оқар маҳаллаларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари уддаланди.

   —Ишни туман марказидаги 720 дан ортиқ ноқонуний қурилмаларни бузишдан бошладик,—дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими мутахассиси Қайсар Жўраев. —Ҳудуддан 6,5 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб ташланди. 7 километрли лоток ариқлар тозаланди. 9,3 километрли сув, 2,6 километрли электр тармоқлари тортилди. 9 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди.3,6 килолметрли ички йўллар, 3,4 кмилометрли пиёда йўлаклари асфальтланди.

   Туман марказидаги 52 та икки қаватли уй-жойлар таъмирланди. 29 та санузеллар, 29 та тандирхона, 4 та болалар майдончаси қурилди. 1-мактабгача таълим муассасаси, 25 ўринли оилавий МТМ, 3-мактаб, Тез тиббий ёрдам бўлими, марказий касалхона, алоқа, маданият бўлимлари, “Агробанк”нинг туман филиали бинолари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ёшлар хиёбони, Нуронийлар маскани, бандликка кўмаклашиш, “Маҳалла” марказлари,“Тоза ҳудуд” ДУК, туман ИИБ ва деҳқон бозори бинолари янгидан қурилди.

   Яқинда туман аҳли яна бир тантананинг гувоҳи бўлди. Туман марказидаги “Хотира” хиёбони фойдаланишга топширилди. Хиёбонда 2,5 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари уддаланди.

   —Зарбдор Жиззах воҳасининг кенжа туманлари ҳисобланади, — дейди Ойбек маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Тўра Мусурмонов. —Айрим жойлар абгор ҳолга келиб қолгани ҳам рост. Очиғи, қачон туманимизга эътибор қаратилар экан, деб ўйлаб юрардик. Туманимизда илк саноат корхонаси—“Зарбдортекстил” корхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, қишлоғу маҳаллалар қиёфаси ўзгара бошлади.

   Шу куни лойиҳа қиймати 3,7 миллиард сўм бўлган давлат хизматлари маркази биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, фаоллар, Президент Администрцияси масъуллари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари, ФХДЁ мудиралари, шаҳар ва туманларнинг ДХМ ходимлари иштирок этган тантанани туман ҳокими Зафар Рўзиев қисқача кириш сўзи билан очиб, давлат хизматлари маркази жамоасини барча қулайликлари бўлган янги бино билан табриклади.

   —Давлат хизматлари маркази барча учун қулай ҳудудда, замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган ҳолда қурилди,—дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков.— Мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда вазирликнинг “Рақамли технологиялар” ўқув маркази ҳам иш бошлади.

   Шуни таъкидлаш керак, туман давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2019 йилнинг ўтган даврида 17248 та хизмат кўрсатилди.

   Марказ биносида Жиззах вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳам фаолият бошлади. Бу мурожаатчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам давлат хизматлари, ҳам ўз фаолиятларида дуч келаётганмуаммолари юзасидан ваколатли органга мурожаат қилишлари учун қулай имконият яратади.

   Шунингдек, марказ биносида инвесторлар билан музокара олиб бориш хонаси, фуқаролик паспортини алмаштириш, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, ФХДЁ, адлия бўлими, нотариус хизматлари ҳам йўлга қўйилди. Ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида банкомат, тўлов кассасининг узлуксиз ишлаши таъминланди.

   —2020 йил давомида янги иш бошлаган “Рақамли технологиялар” марказида компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер графикаси ва дизайн, тизим ва тармоқларни бошқариш ва IT-тадбиркорлик соҳасида ихтисослаштирилган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилади,—дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Маҳмуд Ғиёзов. —Ўқув марказига 5 000 нафар зарбдорлик ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган. қолаверса, марказда ёшларни компьютер спорти —киберспортга жалб қилиш, унинг қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, туман миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам мўлжалланаяпти.

   Тантанада туманларда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ФХДЁ мудираларига, фуқаролар йиғинлари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга компюьтерлар топширилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходими Нарзулла Обломуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи С. Абдуқаюмов, фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON” ДУКдиректори М.Маҳмудовлар иштирок этишди.

ЗАФАРОБОДДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

   Эрта тонгдан янграган карнай-сурнай садолари остида “Обод марказ” дастури доирасида қуриб битказилган иншоотларни фойдаланишга топширилишига бағишланган тантаналар катта тўйга айланиб кетди.

   Лойиҳадоирасида Бўстон маҳалласида мукаммал таъмирланган маданият маркази, янгидан бунёд этилган Хотира майдони, Алишер Навоий хиёбони, АТБ “Агробанк”нингтуман филиали биноси ва бандликка кўмаклашиш марказини тантанали фойдаланишга топшириш маросими бўлди.

   Эрта баҳорда кўп қаватли уйлар теварагидаги 200 дан ортиқ пастқам бостирмалар, ноқонуний қурилган иншоотлар бузилиб, кўп йиллардан буён тўпланиб қолган 27 минг тоннага яқин чиқиндилар ташиб кетилди. 

   —Замонавий архитектура меъёрлари асосида туман марказининг Бош режаси ишлаб чиқилди,—дейди туман ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси Ўктам Жумабоев. —Унда ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, маъмурий ва бошқа иншоотлар қурилиши белгиланди.

   Туман марказидаги Бўстон, Самарқанд маҳаллалари ҳамда Узун қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги 38 та икки қаватли уйларни таъмирлаш учун тижорат банклари 2 миллиард 550 миллион сўм кредит маблағлари ажатди.

   Қисқа фурсатда 4,8 километрли ичимлик суви, 1,1 километрли канализация, 3,7 километрли электр, 3,8 километрли газ тармоқлари барпо этилди. 3 та трансформатор ўрнатилди. 4 та газ тақсимлаш пунктлари янгиланиб, 6 километрли ички йўлларга шағал ётқизилди. 2,1 километрли йўл асфальтланди. 0,6 километрли пиёдалар йўлакчаси қурилди. 339 миллион сўмлик бетон ариқлар ўрнатилди.

   Энг муҳими,ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун республика бюджетидан 13 миллиард 393 миллион сўм маблағ ажратилди. Ажратилган маблағнинг 12 миллиард 715 миллион сўми умумтаълим мактаблари, туман тиббиёт бирлашмаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабинитаъмирлашга йўналтирилди. Ҳомийлар томонидан 2 миллиард 896 миллион сўм маблағ ажратилди. “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан енгил конструкцияли тикувчилик цехи қурилди. Мазкур корхонада 100 та иш ўрни яратилиб, ҳозирда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилаётир.

  Туман маданият марказининг очилишига бағишланган тантанада минглаб зафарободликлар жамулжам бўлдилар. Тантанада сўз олган туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев “Обод марказ” лойиҳасидоирасида амалга оширилган хайрли ишлар тўғрисида гапирди. Академик Сайёра Рашидова йиғилганларни барча қулайликларга эга бўлган маданият кошонаси билан муборакбод этди. Қисқа фурсатда Зафаробод янгича қиёфа касб этиб, гўзал шаҳарчага айланганлигини алоҳида таъкидлади.

  Шундан сўнг тадбир иштирокчилари маданият марказида яратилган шароитлар билан танишдилар. Кўпчиликнинг эътиборини зафарободлик фоторассом Сувон Раҳимовнинг “Зафаробод: кеча ва бугун” деб номланган фотокўргазмаси тортди. Кўргазма суратлари туман ташкил этилган кундан бугунгача бўлган тарихий даврни ўз ичига олади.

   —Фотокўргазма менда жуда катта таассурот қолдирди,—дейди 2-умумтаълим мактаби директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Янглиш Чуйгунова. —Суратлар мени беихтиёр узоқ ўтмишга, ёшлик йилларимга етаклади. Бундан 40 йиллар илгари туманимиздаги “Чўлқувар” халқ ансамблининг фаол иштирокчиларидан бири эдим. Мана бу суратда ансамбилимизнинг ўша даврдаги фаолияти акс эттирилган.

   Тантаналар давомида республикамизнинг Ёқуб Аҳмедов, Зуҳра Ашурова, Фатхулла Маъсудов ва Меҳриддин Раҳматов, Миролим Қиличевларнинг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. “Лазги” ашула ва рақс ансамблинингсанъаткорлари дилтортар қўшиқлари, жозибали рақслари билан байрам шукуҳини оширишди.

   Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов иштирок этди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар