
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Кегейли тумани “Бахытлы” МФЙ ҳудудидаги 19-сонли мактабининг биносида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 8 таси тегишли идоралар масъуллари билан ижобий ҳал этилди, 7 таси бўйича қўшимча текшириш ўтказиш учун мурожаат ижрога қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди ва қолган 6 таси бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида мурожаат этган кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий аҳволлари ҳам ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, кам таъминланган оила С.Турдимуратованинг уйи том қисми вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари ҳайрия ҳаракатлари натижасида шифер қилиниши таъминланди.
Бугунги кунда тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |