Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бош прокурор Тошкент шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Тошкентда ўтказилган сайёр қабулда жами 38 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари муаммолари тингланди

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ҳамда видеоконференцалоқа орқали қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 5 декабрда Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Тошкент шаҳрида сайёр қабул ўтказилиб, жами 38 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
(мурожаатларнинг 21 таси суд масалалари, 8 таси прокуратура ва 3 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 6 таси бошқа масалаларга оид)

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар