
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ҳудудларда аҳоли билан бевосита ва тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раҳбарлигида ишчи гуруҳ сайёр қабул ўтмоқда.
Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолиси иштирок этаётган учрашувда фуқароларнинг ижтимоий, коммунал ва бошқа муаммолари муҳокама этилди.
Республиканинг 14 та вазирлик ва қўмиталари мутасаддилари алоҳида ҳолда фуқароларни қабул қилди.
Хусусан, Зарафшон шаҳри 2 хонали уй олиб, кадастр билан боғлиқ муаммоларига ечим истаб келган Дилдор Холмуродованинг мурожаати жойида ҳал этилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилди.
– Илгари бундай масалаларни ойлаб кутишга тўғри келарди, – дейди Д.Холмуродова. – Баъзида идорама идора сарсон бўлардик. Мутасаддиларга минг раҳмат, менинг мурожаатим 15 дақиқада ҳал бўлди. Тегишли мутасаддилар масалага масъулият билан ёндашиб, мен каби фуқароларнинг оғири енгил қилаётганидан мамнунман.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |