
Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 27 ноябрда Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 33 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
(мурожаатларнинг 10 таси суд масалалари, 12 таси прокуратура ва 3 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди.
Шунингдек, Пискент тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароити ўрганилиб, фуқароларнинг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлик мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Хусусан, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оила вакиллари ҳолидан хабар олинди.
Шу билан бир қаторда Ўртачирчиқ тумани, Юқориовул маҳалла фуқаролар йигини, Янгикўприк кўчасининг 1.200 метр ички йўлларига шағал ётқизиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, қабулда олинган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |