Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Олис тоғли қишлоқда сайёр қабул ўтказилди

Оҳангарон туманида Тошкент вилояти тўртинчи сектори, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Қурбонов сайёр қабул ўтказди.

Аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ўз вақтида ечим топиш, фуқароларнинг турмушини янада яхшилаш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Аҳоли билан ана шундай бевосита мулоқотларнинг навбатдагиси туман марказидан 100 километр узоқликда жойлашган тоғли “Кўксарой“ маҳалла фуқаролар йиғинининг Эртошсой ва Кўксарой қишлоғида ташкил этилди.

photo5397908489977834606.jpg

Сайёр қабулда вилоят ва туман секторлари, бошқарма ва ташкилот масъуллари, қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

Тўртинчи сектор раҳбарининг сайёр қабули одатдаги тартибдан бироз ўзгача, мактабларга ташриф билан бошланди. А.Қурбонов таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, иситиш тизимининг созлиги ҳамда мавжуд кўмир захиралари билан танишди. Шунингдек, мактаб битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, келгусида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ўқувчиларга зарур тавсиялар берди.

Шундан сўнг сектор раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар қишлоқ аҳолиси мурожаатлари билан яқиндан танишди.

photo5397908489977834604.jpg

Мазкур қишлоқлар тоғли ҳудудда жойлашганлиги боис, аксарият мурожаатлар газ таъминоти ва кўмир захираси билан боғлиқ бўлди. Шундан келиб чиқиб, сектор раҳбари томонидан туман давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими ва туман газ таъминоти корхонаси раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилиб, шу ернинг ўзида 180 та хонадонга газ баллонлари ҳамда кўмир етказиб берилди.

Сайёр қабулда аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кадастр ҳужжатлари, симёғочларни алмаштириш, бандлик, йўлларга асфальт ётқизиш каби масалалар бўйича 180 дан ортиқ мурожаати тингланиб, 170 дан ортиғи шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 9 нафар фуқаронинг муаммоли мурожаати тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар