2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш устувор масалалардан биридир

Хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат бошқаруви ва хўжалик функцияларини бирга қўшиб олиб бориш амалиётидан воз кечиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларини малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлаш ва кадрларга юклатилаётган вазифаларнинг номувофиқлиги борасида мавжуд бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ўз навбатида, ана шундай ишларни жадаллаштириш, давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

 

Мазкур фармонга мувофиқ, эндиликда ўз фаолиятини давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади. Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиси лавозимини эгаллайди. Давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқали тартибга солинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидаги ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизматлар давлатнинг махсус хизмати ҳисобланганлиги боис уларнинг фаолияти алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

Шунингдек, давлат хизматини ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида мазкур фармонда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш ҳамда агентлик зиммасига юкланадиган бир қатор вазифалар қайд этиб ўтилган.

 

Ўз ўрнида, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, бир қатор ўзгариш ва янгиликлар амалга оширилди.

 

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ихтиёрига ўтказилди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозими киритилди.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Улар ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.

 

Шу билан бирга, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги зиммасига яна бир юксак масъулиятли иш, яъни истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика “Тараққиёт” танловини ўтказиб бориш вазифаси юкланди.

 

Шунингдек, фармон билан очиқ, мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимидан озод қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

 

Албатта бундай ўзгаришлар қаторида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг билим ва тажрибасини мунтазам ошириб бориш, улар хорижий тажрибаларни ўзлаштириб боришлари учун имконият яратиш, шунингдек хорижда истиқомат қилаётган малакали мутахассис Ватандошларни мамлакатимиздаги муҳим жараёнларга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади.

 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг номи юқорида қайд этилган фармон ва қарорлари билан агентлик зиммасига янада кўплаб вазифалар юкланган бўлиб, ушбу масалалар юзасидан бугунги кунда агентлик томонидан жадал суръатда иш олиб борилмоқда. Энг аввало бу каби ўзгаришларнинг замирида давлатимизнинг барқарор тараққиёти, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, аҳоли ва давлат ташкилотлари ўртасида тўсиқ бўлаётган айрим камчиликларни бартараф этиш кўзланган. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар