Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Республика ишчи гуруҳининг Андижонда сайёр қабули

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятининг Бўстон туманида иш бошлади.

Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов очиб, республика ишчи гуруҳи аъзолари ва улар шуғулланадиган масалалар юзасидан фуқароларни таништириб ўтди. Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Маъруфова Гулнора Махмудовна ҳам иштирок этмоқда.

Бўстон туманида ўтказилган Сайёр қабул жараёнида 20 нафар Шахриҳон, Бўстон, Баликчи, Улуғнор туманларидан келган хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 4 нафарининг масаласи жойида ижобий хал этилди. 3 нафар хотин-қизларга ер ажратилди. 1 нафарига кредит ажратилиб бандлиги таъминланди.

Асака туманида давом этаётган қабулда Андижон шаҳар, Булоқбоши, Мархамат туманларидан жами 27 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Мазкур хотин-қизларнинг 11 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 2 нафарининг бандлиги таъминланди, 4 нафарига уй-жой ва ер ажратилди, 1 нафари ногиронлик гуруҳига ўтказилди, 4 нафарига ногиронлик аравачаси берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар