
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабуллар давомида жами 283 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 85 таси суд масалалари, 50 таси прокуратура, 57 таси ички ишлар иш юритувига ҳамда 91 таси бошқа масалаларга оид масалаларни ташкил этди.
Ушбу мурожаатларнинг ижроси Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Бундан ташқари, Светлана Артикова томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, улар учун зарур бўлган ногиронлар аравачаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йил сентябрь ойиида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказилган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |