2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарёлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳри ва Сирдарё туманида ўтказилган учрашувда Сирдарё вилояти ишбилармон ва тадбиркорларининг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Адлия вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Русланбек Давлетов, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар берилаётганини ва бу уларнинг барча соҳаларда ўз салоҳиятини кўрсатишга катта замин яратаётганини, Президентимизнинг жорий йил 14 майидаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётганини алоҳида таъкидлади. 

 

IMG_0895.JPG

 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолият кўрсатмоқда. Қабулхоналарда барча даражадаги ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Очик мулоқот шаклида вилоят марказида ташкил этилган навбатдаги учрашувда Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос, Гулистон туманларидан, Сирдарё туманида ўтган учрашувда эса Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё туманларидан жами 600 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

 

Сайёр қабулда тадбиркорлар ер ва банклар томонидан имтиёзли кредит ажратиш, электр таъминотидаги носозликлар, дўконлари бузиланган тадбиркорларга шу пайтгача компенсация пуллари тўлиқ тўланмаётгани каби муаммолар билан мурожаат қилди. 

 

Адлия вазири томонидан барча мурожаатларни қаноатлантириш юзасидан туман, шаҳар ҳокимликлари, мутасадди идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. 

 

– Ушбу сайёр қабулни ташкил этишдан кўзланган мақсад – муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишга ёрдам беришдан иборат, – деди Республика Адлия вазири Р.Давлетов. – Бундан буён ҳеч ким тадбиркорнинг мулкини тўсатдан бузиб ташлай олмайди. Энди ўрта бўғин амалдорлари қонун билан ҳисоблашиб, иш кўришига тўғри келади. 

 

IMG_0987.JPG

 

– Мен Гулистон тумани Ишонч маҳалла фуқаролар йиғинида қолипли нон ишлаб чиқариш оилавий корхонасини очган эдим, – дейди тадбиркор Ҳафаза Раҳимова. – Туман электртармоқлари томонидан огоҳлантиришсиз электр энергиясини ўчирилаётгани фаолиятимга зарар етказмоқда. Бундан ташқари, ўз вақтида солиқ тўлаганимга қарамасдан, туман давлат солиқ идораси томонидан доим банкдаги ҳисоб рақамим музлатиб қўйилмоқда. 

 

Бўлиб ўтган учрашув давомида Ҳафиза Раҳимованинг биринчи муаммоси вилоят, туман электртармоқлари билан муҳокама қилинди. Огоҳлантиришсиз корхонани электр тармоғидан узиб қўйилгани учун тадбиркор судга ариза билан мурожаат қилиши, бунда айбдор томонидан келтирилган зарар ундириш мумкинлиги тушунтирилди. 

 

Иккинчи муаммо, вилоят ҳамда туман давлат солиқ идоралари раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, агарда тадбиркорнинг қарзи бўлса, тушунтириш, қаерда хатога йўл қўйилганлигини кўрсатиш лозимлиги, қарзи мавжуд бўлмасаю арзимаган сабаб билан юқоридаги ҳолат такрорланаётган бўлса, бу – тадбиркорнинг фаолиятига тўсиқ қўйиш ҳисобланиб, солиқ идораси ходимига нисбатан жазо чораларини қўллаш кераклиги таъкидланди.

 

Куннинг иккинчи ярмида Сирдарё туманида тадбиркорлар билан ўтган учрашувда ҳам уларнинг мурожаатлари ўрганилиб, жойида ҳал этилишига кўмаклашилди. Барча мурожаатлар назорат остига олинди.

 

Жумладан, Сайхунобод туманида истиқрмат қилувчи тадбиркор Дилфуза Ортиқова, хусусий клиникасига хориждан зарур тиббиёт ускуналари олиб кириш учун банкдан 130 минг АҚШ доллари миқдорида 9 фоизлик кредит маблағи сўрагани, Ҳиндистондан инвестиция олиб кириш учун меморандум имзоланиб инвестор томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлсада, банк эса асоссиз равишда кредит беришни рад этгани хусусида мурожаат қилди.

 

– Мен ушбу учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим, – дейди Д.Ортиқова. – Сайёр қабулда кўтарган масалам юзасидан Адлия вазири раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи мавжуд ҳолатни зудлик билан ўрганиб, тегишли ташкилотларга уни ҳал этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди. Умид қиламанки, мен дуч келган муаммо тез кунларда ўз ечимини топади.

 

– Ҳар икки ҳудудда ўтган сайёр қабулларда иштирок этган 600 нафардан зиёд тадбиркор томонидан 140 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратов. – Ушбу мурожаатларнинг ер ҳамда имтиёзли кредит ажратиш, бузилган бино ва иншоотлари учун компенсация маблағларини ундириш ва бошқа масалалар юзасидан муаммолар бўлди. Мурожаатларнинг 70 фоизи жойида кўриб чиқилиб ҳал этилди. Ҳал этилиши муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Мурожаатчиларнинг 5 фоизига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар