
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Сайхунобод ва Сирдарё тумани давлат хизматлари марказларига медиа-тур ташкил этилди. Унда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб яқинда фойдаланишга топширилган Сайхунобод туман давлат хизматлари марказининг янги биноси билан танишди. Марказнинг энг замонавий ахборот технология воситалари билан жиҳозлангани, электрон навбат тизими, инфокиоскнинг ишлаб тургани ҳамда кўрсатилаётган хизматларда шаффофлик мезони таъминлангани медиа-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
– Туман аҳолисига марказимиз томонидан 120 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда, – дейди Сайхунобод тумани давлат хизматлари маркази директори Шерзод Умаров. – Бу ерда мурожаатчилар учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, мурожаат этувчиларнинг фарзандлари учун ўйин майдончаси, тиббиёт хонаси мавжуд. Шунингдек, марказдаги туман фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси, нотариус хизмати фуқароларга қўшимча қулайлик яратади.
Медиа-тур иштирокчилари Сирдарё тумани давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда ҳам аҳолига юқори даражадаги давлат хизматлари кўрсатилаётганининг гувоҳи бўлди.
Туман давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 120 турда қарийб 50 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.
Давлат хизматлари марказларига уюштирилган медиа-турда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |