Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими қишлоқ аҳолиси муаммоларини ўрганди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шеробод туманидаги Майдон маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этган очиқ мулоқотда қишлоқ одамларининг муаммолари ўрганилди.

Сайёр қабулда ҳудуддаги маҳаллаларнинг аҳолиси асосан коммунал соҳа, йўл қурилиши, тиббий хизмат, таълим тизимига боғлиқ масалалар билан мурожаат этди.

 

photo5330422094057548868.jpg

 

– Қишлоғимиз йўллари ёғингарчилик ва селлар оқибатида носоз ҳолга келиб қолган, – дейди 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси А. Отамуродов.–Таьлим муассасамизда компьютер техникаси, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари етишмайди. Бу ўқувчиларимизнинг мазкур таьлим йўналишларини янада чуқур ўзлаштиришига ўз таъсирини ўтказаётир.

 

Очиқ мулоқотда ана шу муаммомизни ўртага ташлаган эдик, вилоят ҳокими уни қисқа вақтда ҳал этиб беришни ваъда қилди. Мутасаддиларга масалани ечиш бўйича топшириқ бериб, ижросини назоратга олди. Кўп йиллик муаммомиз ечим топганидан жуда хурсанд бўлдик.

 

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳокими воҳанинг Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Бойсун каби туманлардаги марказдан узоқда жойлашган чекка ва тоғли қишлоқларда очиқ мулоқотлар ташкил этди. Аҳолини ўйлантираётган муҳим масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратиб, юзага келган муаммоларни ўрганди. Бундай тадбирлар одамларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, чекка, олис ҳудудлардаги аҳолининг бугунги ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётир.

 

Шеробод туманидаги тоғли маҳаллада ташкил этилган сайёр қабул ҳам ана шундай эзгу мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Шу куни мурожаатчилар ўртага ташлаган кўплаб масалалар жойида ҳал этилди. Маьлум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг бажарилиши қатьий назоратга олинди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар