Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бойсунда янги корхона иш бошлади

Бойсун туманида “Бойсун барака чеварлари” корхонаси фойдаланишга топширилди.

Тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг бандлик масаласини ҳал этишга қаратилаётган эътибор аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудларда қишлоқ аёлларини иш билан таъминлашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

 

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бу борадаги ишларни янги босқичда ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

 

Енгил конструкцияли қурилиш материаллари асосида бир ойда қуриб битказилган корхона ишга туширилиши билан 150 нафар хотин-қизнинг бандлик масаласи ҳал этилди. Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган замонавий мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар барпо этилган. Тоғли туманда янги корхонани қуриб, жиҳозлаш учун 1 миллиард 700 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди.

 

Келгусида бу ерда яна 150 хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш мўлжалланмоқда.

 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди.

 

photo5296305064291445923.jpg

 

photo5296578950060944418.jpg

 

photo5296780641725164701.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар