
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида янги қуриб битказилган Давлат хизматлари маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Марказда туман адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, нотариус ва Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси жойлашгани фуқароларга анчагина қулайликлар яратади. Шунингдек, бинода кафе, болалар хонаси, тиббиёт хонаси, инвесторлар хонаси, электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, халқ банки кассаси ҳам жойлаштирилган. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра барча шарт-шароитларга эга марказда кунига 300 нафардан ортиқ фуқароларга 120 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади.

Бинонинг кириш қисмида QR кодлари устуни фуқаролар эътиборига ҳавола этилган бўлиб, унда Давлат хизматлари марказида кўрсатадиган хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
3 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига барпо қилинган 2 қаватли ушбу замонавий бино “Мадина Савдо белгиси“ хусусий қурилиш корхонаси томонидан 5 ой давомида қуриб битказилди.

| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |