2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими Жондор туманида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқларда бўлди

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев жойларда бораётган саъй-ҳаракатлар, изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Жондор туманида бўлди.

Таъкидлаш керакки, ҳудудда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар ҳақида ҳар қанча гапирса, оз. Бунёдкорликлар эпкини энг чекка ҳудуд саналган "Оғар", "Охших" ва "Хумин" қишлоқларига ҳам янгиланиш нафасини олиб кирди. Буни одамларнинг фикри, юзи ва кўзи нурафшонлигидан, дунёқараши ўзгариб бораётганидан ҳам билиш мумкин. Аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида кейинги икки йилда 113 та оила янги уй-жойга кўчиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги кунларида туман марказида иккита кўп қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилди. Яна 67 та ёш оила шу кунларда ҳавас қилса арзигулик бошпанасига эга бўлди. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалардан 10 таси имтиёзли тартибда янги уй билан таъминланди.

Биргина туман марказида 10 километрдан зиёд cув қувури янгисига алмаштирилди ва аҳоли тоза ичмлик суви билан таъминланди. Юқорида қайд этилган “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган қишлоқлар аҳолисининг “оби ҳаёт”га бўлган эҳтиёжи қондирилиб, 66 километр ички йўллар таъмирдан чиқарилди. Шундан 35 километр қишлоқлар ички йўли асфальтлаштирилди. Туманнинг "Далмун", "Оғар" ва "Охших" қишлоқларида оилавий поликлиникаларнинг янги бинолари қуриб, фойдаланишга топширилди.

Туманда 12-сон умумтаълим мактаби ва Қипчоқ қишлоғида ушбу таълим даргоҳининг 210 ўқувчига мўлжалланган филиали янги биноси, 18-сон умумтаълим мактабида ҳам худди шунча ўқувчи ўрнига мўлжаланган қўшимча бино, 32-сон умумтаълим мактабининг янги ўқув корпуси бунёд этилди. Бу ердаги қурилиш ишларига давлат бюджети ҳисобидан жами 13,7 миллиард сўм маблағ ажратилди. Қолаверса, янги ўқув йилидан 8 та қишлоқда биттадан нодавлат мактабгача таълим муассасаси, "Ромиш", "Қовчин", "Дарвеши", "Тинчлик", "Поччойи", "Жамият", "Оқтепа", "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғинларида давлат хусусий шерикчилиги асосида, “Обод қишлоқ” давлат дастуридан ўрин олган "Охших", "Оғар" ҳамда "Қалмоқ" қишлоқларида давлат маблағлари ҳисобидан барпо этилган боғчалар фойдаланишга топширилди. Бу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ҳудудда мактабгача таълим ёшида бўлган болажонларни МТМларга қамраб олиш коэффициентини 60 фоизга етказиш талаби қўйилган.

Бу йилги дастурга киритилган 3 та қишлоқда айни кунда 1600 га яқин хонадон, 8 минг аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, юқоридаги каби ижтимоий объектлар қурилиши, ҳудуд инфратузилмасини тубдан яхшилаш ишларига 43 миллиард 89 миллион сўм маблағ ажратилган.

Давлат моддий қўллаб-қувватлаши эвазига ҳудудларда 10 та ижтимоий соҳа объекти, шундан, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та мактаб, 1 та спорт мактаби, 3 та соғлиқни сақлаш объектини таъмирлаш, 28,7 километр ичимлик суви тармоғини қуриш, 30,3 километр ички йўл реконструкцияси, 2,65 километр табиий газ тармоғини жорий таъмирлаш ва 60 та суюлтирилган газ баллонини етказиб бериш, 27,2 километр электр тармоғини тортиш, 163 та таянч устунини ўрнатиш  ва 9 та трансформаторни алмаштириш, 21 та бозор инфратузилма объекти, шунингдек, 3 та автобекат қурилиши кўзда тутилганди.

Бугунга келиб бу ишлар деярли тўлиқ битказилган ва баъзи объектларда сўнгги пардозлаш ишлари давом этмоқда. Дастурга киритилган қишлоқларда сизот сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида жами 31 километрга ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш ишлари ҳам муваффақиятли ниҳояланди. Тунги кўча чироқларини ўрнатиш бўйича жами 200 та кўча чироғидан "Охших" қишлоғида 80 та, "Хумин"да 60 та ва "Оғар"да 60 таси ўрнатилган.

Дастурга асосан жами 537 та уй-жойдан 69 та якка тартибдаги хонадоннинг уйи том қисмини, 320 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 51 та уйнинг дарвозасини ўрнатиш, 76 та уйнинг ҳожатхона қисмини рисоладагидек кўринишга келтириш кўзда тутилганди. Ҳозирда барча уйларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилган. Қолаверса, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш бўйича дастур доирасида 3 та қишлоқда ташаббускорлар томонидан автобекат қурилиши белгиланган бўлиб, 1 тасида қурилиш ишлари тугатилган. "Охших" ва "Оғар" қишлоқларида эса қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Кун сайин кўркам қиёфа касб этиб бораётган ҳудудлар билан танишган вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари, пудратчи корхоналар раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, ижтимоий инфратузилма обьектлари дизайнини замон талабларига мос ҳолда бўлишини таъминлаш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар